Сиёсат

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўзгарди

© Пресс-служба Минздрава УзбекистанаАнтимонопольный комитет возглавил Шахрух Шарахметов, ранее работавший замминистра здравоохранения
Антимонопольный комитет возглавил Шахрух Шарахметов, ранее работавший замминистра здравоохранения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2021
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари вазифасида ишлаб келган Шаҳрух Шараҳметов Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси этиб тайинланди.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Шаҳрух Шараҳметов Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси этиб тайинланди. Тегишли қарорга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев имзо чекди.
Тайинловга қадар у соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари вазифасини бажариб келаётган эди.
Шараҳметов 1977 йилда туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1999 йилда эса Буюк Британиянинг Эксетер университетини иқтисод, молия ва инвестициялар мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Мужчина с портфелем - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
Жамият
Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди
Ўз фаолиятини Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази етакчи мутахассиси вазифасидан бошлаган Ш.Шарахметов турли йилларда Иқтисодиёт вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон президенти администрацияси каби нуфузли ташкилотларда масъул лавозимларда меҳнат қилди.
У соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари этиб тайинланишидан аввал Молия вазири ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Аввалроқ Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритган Нажмиддинходжа Шарипов Тошкент вилояти ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала