Колумнистлар

Нега Эрон-Хитой ҳамкорлиги АҚШда безовталик, Россияда эса қувонч уйғотмоқда?

© Sputnik / Евгений БиятовФлаг посольства Исламской Республики Иран на Покровском бульваре в Москве.
Флаг посольства Исламской Республики Иран на Покровском бульваре в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2021
Янги дунёда Россия ва Хитойга Эрон каби кучли, мустақил, ўз тарихий илдизларини яхши тушунган цивилизация-давлатлар ҳамкорлиги керак.
Бугунги дунёда Жо Байденни кўп нарса қониқтирмайди, масалан, Пекин ва Теҳрон ҳамкорлигининг янги босқичшга чиқиши. Ўтган ҳафта у “кўп йиллар давомида ушбу масала уни қийнаб келаётганини” маълум қилган эди. Бироз ўтиб унга Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Шамхани “Байден хавотир олиши мутлақ ўринли” деб жавоб қайтарди.
“Дунё бу нафақат Ғарбдан иборат. Ва Ғарб нафақат қонунларни тан олмайдиган АҚШдан ва ўз ваъдаларини бажармайдиган учта Европа давлатларидан иборатдир. Байден хавотир олиши мутлақ ўринли. Шарқдаги стратегик ҳамкорликнинг гуллаб-яшнаши АҚШда “кун ботишини” тезлаштиради. Хитой ва Эрон ўртасида йўл харитаси имзоланиши фаол қарама-қаршиликнинг бир бўлагидир” , - деди Али Шамхани.
Дарқақиқат, шанба куни Теҳронда имзоланган 25 йилллик Эрон ва Хитойнинг сиёсий, стратегик ва иқтисодий ҳамкорлиги тўғрисидаги шартнома, Американи жиддий хавотирга солди.
Ушбу ҳужжат ҳақида дастлабки маълумотлар 2016 йилда пайдо бўлган эди. Ўшанда ғарб ОАВларида турли ваҳимали миш-мишлар тарқалган эди.
Яширин протоколлар! Хитой Эрон ҳудудида ҳарбий базалар ташкил қилади. Хитой эроннинг барча бойликларини сотиб олади ва Эрон қарздор давлатга айланади ва ҳо казо гаплар. Лекин ОАВ қўлига тушган шартнома лойиҳасида бунга ўхшаш ҳеч қандай гап йўқ экан, аслида бўлиши ҳам мумкин эмасди.
Визит президента РФ В. Путина в Китай. День второй - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2021
Колумнистлар
АҚШ Саудияни жазоласа, бундан Россия ва Эрон манфаат кўрадими?
Чунки иккала давлат ҳам дунёнинг энг қадимий цивилизацияларидан ҳисобланади ва ўз суверенитетини жуда юқори баҳолайди. Бугунги кунда Эрон ва Хитой реал суверенитетга эга бўлган дунёнинг кам сонли мамлакатлари қатордан ўрин олган. Шу сабабли Хитой инвестициялари қанчалик улкан бўлмасин – улар 450 миллиард доллар бўлиши кутилмоқда – Эронни сотиб олиш ҳақида ҳеч қандай гап бўлиши мумкин эмас.
Эрон раҳбариятининг ушбу қадами – келажакка қаратилган стратегик танловдир ва айнан ана шу ҳолат атлантик давлатлар раҳбарларини ростакамига хавотирга солмоқда.
Хитой ҳам ўз навбатида “Битта белбоғ, битта йўл” стратегиясини бежизга бошлагани йўқ. Ушбу стратегия ишга тушганидан сўнг у Ғарбни “Хитойни денгиз йўллари орқали жиловлаб туриш” стратегиясидан маҳрум қилади.
Бу билан Хитой дунё иқтисодининг янги архитектурасини қурмоқда. Бу Америка ўрнига Хитой устуворлик қилади дегани эмас. Бу – тенг ҳуқуқлар асосида ўзаро ҳамкорлик қилаётгн стратегик альянслар дунёси бўлади. Бундай ҳамкорлик автоматик равишда Ғарб таъсиринг сусайишига, АҚШни Евроосиёдан сиқиб чиқаришга ва дунёда унинг устуворлигини якунлашга олиб келади.
Албатта “Янги Буюк Ипак йўлининг” барча иштирокчилари ҳам тўлиқ мустақилликка эга эмаслар, лекин ҳатто улар ҳам Вашингтонга қарамликдан халос бўлишни ва ўз иқтисодига реал инвестициялар киритишни истайди.
Взрывы на афгано-иранской границе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2021
Ҳодисалар
Афғонистон - Эрон чегарасида 500га яқин автомобил ёниб кетди 
Эрон каби мутлақ мустақил давлатлар учун эса Хитой билан ҳамкорлик қилиш учун ҳеч қандай чеклов йўқ. Вашингтон учун эса бу битим – томоққа тиқилган суядек бўлди, чунки улар 40 йил давомида Эронни яккалашга, дунё бозорларидан сиқиб чиқариб ташлашга ҳаракат қилишди. Туганмас санкциялар, босимлар, уруш бошлаш пўписалари – буларнинг барчаси Эронни Американинг “биринчи рақамли душманига” айлантирди.
Лекин Эрон туганмас санкциялар ва чекловлар ёлғон айбловларнинг барчасига дош бериб келди ва ҳудудда ўз таъсирини сақлаб қолди. Устига устак улар ҳатто америка босимини уларга қарши ишлатишни бошлади. Яқин Шарқ ва Ислом дунёсида Эрон - АҚШнинг бош рақибига айланди ва ҳар қандай оғир шароитларда, кучли рақибга қарама-қарашлик кўрсата олган давлат намунаcига айланди.
Ўтган даврларда Россия ва Хитой Эрон томонда бўлишди. 2015 йилда Россия Эроннинг тинч атом дастурини сақлаб қолишга ёрдам берган бўлса, Хитой унинг бош савдо ҳамкорига айланди. Ғарб билан фаол қарама-қаршилик бошлангунига қадар Хитой ўзининг Эрон билан муносабатларини бироз чеклаб туришга мажбур бўлсада, энди бунинг ҳожати йўқ. Демак - Теҳрон билан ҳамкорлик жадаллашади.
Эрон анчадан буён ШҲТга аъзо бўлиш арафасида турибди. У бир неча ўнлаб йиллардан буён ушбу ташкилотда кузатувчи мақомига эга. Эроннинг ШҲТга кириши – унинг геосиёсатда Россия ва Хитойга хайрихоҳ эканининг сўзсиз исботига айланади.
Ҳарбий соҳада эса, Россия ва Эрон ҳамкорлиги аллақачон яхши йўлга қўйилган. Бунга нафақат Россия қуроларини сотиб олиш, балким Суряда жанг майдонида ҳамкорлик, Ҳинд океанида уч давлат биргаликда ўтказган ҳарбий денгиз флоти ўқув машғулотлари ва бошқа мисоллар бор.
Военнослужащие на базе НАТО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.01.2020
Аналитика
Эрон-Америка уруши жуда яқинимизда - Хитой ОАВлари
Эрон – Катта Яқин Шарқнинг асосий иштирокчиларидан биридир. Сунний араблар ва Шия форслар орасида зиддиятлар қанчалик бўрттирилмасин, Россия ва Хитой ушбу ҳуддуда тинчлик бўлиши, Эрон ва унинг қўшнилари орасида ҳамкорлик муносабатлари ривожланиши тарафдори.
Америкаликлар Яқин Шарқдаги ички зиддиятларни ўз фойдасига ишлатишга қанчалик уринишмасин улар Эронни синдира олмади. Ироқ йўқ қилинганидан сўнг эса, ҳудудда Эроннинг роли янада кучайди. Яқин 10 йилликда ҳудудда АҚШ роли сусайиши, Россия ва Хитой ўрни эса кучайиши кутилмоқда.
Хитой ҳудуд учун кўпроқ савдо ва инвестицион ҳамкор бўлса, Россия – сиёсий гарант (ва арбитр), АҚШга қарамликдан халос қилувчи ҳарбий ҳамкор бўлиши кутилмоқда.
Эрон бўлса, АҚШ билан 40-йиллик қарама-қаршиликни енгиб ўтиб, Хитой инвестицияларини олган ва россия билан алоқаларни мустаҳкамлаган ҳолда, жумладан ЕОИИ билан иқтисодий алоқаларни кучайтириб – ўз иқтисодини жиддий кўтариб олиш имконига эга.
Санкциялар туфайли Эрон иқтисоди “Катта йигирматалик” даражасига етмаётган бўлса-да, унинг улкан потенциали бор. Келажакда Эрон ушбу йирик давлатлар клубида ўринга эга бўлишга ҳақли.
Россия ва Хитойга эса янги дунёда айнан шундай ҳамкорлар керак – кучли, мустақил, ўз тарихий илдизларини яхши биладиган ва ўз миллий манфаатларини ҳимоя қилишга қодир бўлган цивилизация-давлатлар.
Эрон ва унинг қўшниси Туркия, сўзсиз, ана шундай давлатлар қаторидан ўрин олган – Россиянинг қўшниси ва Хитойнинг ҳамкори.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала