Жамият

"Нукус" полигонида мактаб ўқувчилари илк бор ўқ узиш машқини бажаришди - фото

© Минобороны УзбекистанаВ полигоне "Нукус" провели практические занятия по стрельбе из боевого оружия для школьников
В полигоне Нукус провели практические занятия по стрельбе из боевого оружия для школьников - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2021
Қорақалпоғистон ёшлари "Бошланғич ҳарбий тайёргарлик" дарси доирасиа "Нукус" полигонида жанговар қуролдан ўқ отиш машқларини бажаришди.
ТОШКЕНТ, 30 мар - Sputnik. Ўзбекистоннинг энг йирик ва замонавий полигонларидан бири - "Нукус" полигонида илк бор мактаб ўқувчилари жанговар ўқотар қуроллардан ўқ узиш машқини бажаришди, деб хабар қилмоқда Мудофаа вазирлигининг Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати.
Нукус шаҳар мактабларнинг 300га яқин 11 синф ўқувчилари "Бошланғич ҳарбий тайёргарлик" фанидан олган назарий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида Нукус полигонига олиб келинди.
© Минобороны Узбекистана
В полигоне Нукус провели практические занятия по стрельбе из боевого оружия для школьников - Sputnik Ўзбекистон
1/3
© Минобороны Узбекистана
В полигоне Нукус провели практические занятия по стрельбе из боевого оружия для школьников - Sputnik Ўзбекистон
2/3
© Минобороны Узбекистана
В полигоне Нукус провели практические занятия по стрельбе из боевого оружия для школьников - Sputnik Ўзбекистон
3/3
1/3
2/3
3/3
Яқиндагина таъмирдан чиққан кўркам ва шинам полигонда мактаб ўқувчиларни ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Фарҳоджон Шерматов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ўринбосари Шарофиддин Тажимуратов қутлади.
“Сиз, азиз Қорақалпоғистон замини ёшлари бу каби амалий тадбирлардан завқ олиб, ўз билимингизни мустаҳкамлаб борсангиз биз, ҳарбийлар асосий мақсадимизга эришган бўламиз. Зеро юртимизнинг эртанги куни, тинчлиги ёшларимизнинг қандай инсон бўлиб камол топишига боғлиқ. Бизнинг вазифамиз сизларга ўз салоҳиятингиз ва ватанпарварлигингизни наоён қилиш учун зарур шароитлар яратишда иборат”, – деди жумладан қўмондон.
Полигонда тажрибали офицер ва сержантлар ўқувчиларга техника хавфсизлиги, жанговар қурол билан муомала қилиш қоидаларини тушунтиришди. Шундан сўнг ўқувчилар граната улоқтириш, автоматни қисмларга ажратиш, ўқдонга патрон жойлаш, мўлжалга олиш каби машқлар ёшлар томонидан катта қизиқиш билан бажарилди.
Отиш қоидалари ва хавфсизлик талаблари бўйича берилган йўриқномалардан кейин ёшлар ўқ отиш майдонига йўл олди. Биринчи маротаба қуролдан амалий ўқ отиш машқларини бажараётган ёшларнинг хатти-ҳаракатларини тажрибали офицер ва сержантлар назорат қилиб боришди. Ҳар бир ўқувчи 100 метр узоқликда турган нишонга қарата 3 дона ўқ узди.
Машғулотлар якунида ўқувчи-ёшлар дала-ўқув майдонидаги ошхонада ҳарбийча тушлик билан меҳмон қилинди ва Нукус шаҳрига қайтишди.
© Минобороны Узбекистана
В полигоне Нукус провели практические занятия по стрельбе из боевого оружия для школьников - Sputnik Ўзбекистон
1/6
© Минобороны Узбекистана
В полигоне Нукус провели практические занятия по стрельбе из боевого оружия для школьников - Sputnik Ўзбекистон
2/6
© Минобороны Узбекистана
В полигоне Нукус провели практические занятия по стрельбе из боевого оружия для школьников - Sputnik Ўзбекистон
3/6
© Минобороны Узбекистана
В полигоне Нукус провели практические занятия по стрельбе из боевого оружия для школьников - Sputnik Ўзбекистон
4/6
© Минобороны Узбекистана
В полигоне Нукус провели практические занятия по стрельбе из боевого оружия для школьников - Sputnik Ўзбекистон
5/6
© Минобороны Узбекистана
В полигоне Нукус провели практические занятия по стрельбе из боевого оружия для школьников - Sputnik Ўзбекистон
6/6
1/6
2/6
3/6
4/6
5/6
6/6
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала