Россия

Песков: Путин АҚШнинг Россия билан куч йўли гаплашишига йўл қўймайди

© Sputnik / Нина Зотина / Фотобанкка ўтишПресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков "
Пресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2021
Кремль АҚШнинг Россия билан куч йўли билан гаплашиш қўлидан келмаслигини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Россия Америка Қўшма Штатларининг ўзи билан куч йўли гаплашишига йўқ қўймайди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков “Аргументы и факты” газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
“Ҳеч ким Американинг Россия билан куч йўли билан гаплашишига йўл қўймайди. Бунинг иложи йўқ. Америкаликлар ҳозир, дуо сингари, такрорлашмоқда, эмишки, биз ҳамма билан куч йўли билан гаплашамиз. На Путин, на Россия раҳбариятининг бошқа бири ким бўлишидан қатъи назар биз билан бундай гаплашишларига йўл қўймайди. Бундай бўлиши мумкин эмас”, - деди Песков.
Шу билан бирга у Москва қарама-қаршиликларга қарамасдан Вашингтон билан мулоқотни давом эттиришни муҳим деб ҳисоблашишини таъкидлади. Песков мисол тариқасида Владимир Путиннинг Америка етакчиси Жо Байденнинг яқинда нодипломатик равишда гапирган сўзларига бўлган муносабатини келтирди. Байден ABC телеканалига берган интервьюсида Россия ҳукумати гўёки Америка сайловларига аралашгани учун жавоб бериши кераклигини маълум қилганди. Бундан ташқари, Оқ уй раҳбари у Владимир Путинни “қотил” (killer) деб ҳисоблайдими деган савол “ҳа” деб жавоб берганди.
Россия-АҚШ муносабатлари инқироз ёқасида
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2021
Видео
Россия-АҚШ муносабатлари инқироз ёқасида
Путин бунга жавобан унга соғлик-саломатлик тилади ва “бошқа кишиларга баҳо бериш – ойнага қараш билан баробар эканини” қайд этди. Қолаверса, Россия президенти Байденга мунозарани жонли эфирда давом эттиришни таклиф қилиб, суҳбатни пайсалга солмасликка чақирди.
Песков Путин билдирган муносабатнинг муддаоси америкаликлар томонидан жавобсиз қолдирилган суҳбат ташаббуси эканини билдирди.
“Нуқтаи назаримиздан, ҳозир асосийси муносабатларга янада жарликка қулашига имкон бермаслик. Улар шундоқ ҳам жуда кўп зарар кўрган, уларни бирор йўл билан даволаш даркор. Шу боис гаплашишни бошлаш лозим”, - деб ҳисоблайди Кремль вакили.
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2021
Россия
АҚШнинг Россия билан ҳисоблашишига тўғри келади – Путин
Россия-Америка муносабатлари анъанавий равишда кескин хусусиятга эга. 2014 йилда улар Украинадаги давлат тўнтарилиши ва Қримнинг қайтарилишидан сўнг таранглашди. 2016 йилда АҚШ президенти сайловларидан кейин Вашингтон Москвани аралашганликда айблади. Россия барча айбловларни рад этиб келади, лекин америкаликлар мунтазам Россия фуқаролари, компаниялари ва иқтисодий секторларига қарши санкция қўллаб келади. Янги кескинлашув Байденнинг ОАВга берган баёнотидан сўнг бошланди, Москва Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антоновни маслаҳатлашиш учун чақиртириб олди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала