Путин мактабларда мигрант болалар сони қанча бўлиши кераклигини айтди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин
Президент РФ В. Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2021
Oбуна бўлиш
Бугун Россия президенти Владимир Путин видеоанжуман шаклида Миллатлараро муносабатлар бўйича кенгаш йиғилишини ўтказди
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Россия мактабларида мигрант болалар сони шунча бўлиши керак-ки, токи уларни тил ўрганишга ва маданий муҳитга адаптацияси имкони бўлсин, шунингдек, ушбу ҳолат бундай болалардан иборат синфлар шакллантириладиган Европа ва АҚШдаги сингари тус олмаслиги лозим, деб баёнот қилди РФ президенти Владимир Путин.
"Айрим Европа мамлакатларида, хусусан, Штатларда ҳам мактабда мигрант болалар сони маълум фоизга етгач, маҳаллий аҳоли бу мактабдан ўз фарзандини олиб кетади... У ерларда 100% мигрант болалари билан комплектация қилинган мактаблар ташкил топади”, - деди Путин сешанба куни миллатлараро муносабатлар бўйича кенгаш йиғилишида.
Давлат раҳбари, Россия воқеалар бундай тус олишига мутлақо йўл қўймаслиги лозимлигини қайд этиб ўтди.
"Ҳозирча тайёр рецептлар йўқ, аммо бир нарса аён - мактабларда мигрант болалар сони шундай бўлиши керакки, токи улар россия тил муҳитига шунчаки қоғозда эмас, балки амалда чуқур адаптация қилишлари учун имкониятга эга бўлмоқлари лозим. Фақатгина тил эмас, балки умуман, маданий муҳитга, улар Россия қадриятлари тизимини чуқур англашлари лозим”, - дея қайд этди президент.
Путин, шунингдек, Россияда ҳозирча назоратсиз мигрантлар оқими туфайли бундай муаммо ўткир тус олмаганини, аммо шундай бўлсада, бу вазият эътибордан четда қолмаслиги лозимлигини қўшимча қилган.
Секретарь Совета безопасности РФ Николай Патрушев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2021
Патрушев: мигрантлар оқими Уралда исломий радикаллар фаоллашувига олиб келмоқда
Путинга кўра, воқеалар ривожини кузатиш лозим, айниқса, аҳолиси миллионга етган шаҳарлар ва айрим миллий республикалардаги ҳолат эътибордан четда қолиши керак эмас.
"Бу шундай муаммолардан бирики, у мавжуд масалага амалий нуқтаи-назарни талаб этади”, - дея хотима қилган давлат раҳбари.
Янгиликлар лентаси
0