Колумнистлар

РЭК: АҚШ Россиядан орқада қолганлигини тан олди

© Sputnik / Денис Абрамов / Фотобанкка ўтишВоеннослужащие в автомобиле комплекса РЭБ
Военнослужащие в автомобиле комплекса РЭБ  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2021
Россия – юқори технологияли қуроллар соҳасида дунёда етакчи давлат деб тан олинган. Радио электрон кураш (РЭК) тизимларида Россия маҳсулотлари барча жанговар шароитларда фантастик самарадорликни намойиш этмоқда.
Электромагнит урушда устунлик Россияга бой берилганлигини АҚШ Ҳисоб палатаси тан олди. Палатадаги мудофаа қобилияти ва менежменти бўйича директори Жозеф Киршбаум таъкидлашича, Россиянинг электромагнит спектрдаги кураш кучлари "бу воситаларни АҚШ ва бошқа давлатларга қарши реал қўллашда" ўз самарадорлигини кўрсатган.
Бундан ташқари, америкалик мутахассисларнинг фикрига кўра, Москва РЭК орқали Пентагоннинг самолёт ва кемаларининг алоқа ва навигация тизимларининг ишлашига таъсир кўрсатишга қодир, Россиянинг Суриядаги ҳарбий операцияси тажриба тўплаш ва АҚШнинг космик воситаларига қарши курашиш салоҳиятини ривожлантириш имкониятини берди. Пентагон эса РЭК соҳасида илгари қабул қилинган стратегияларнинг бирортасини тўлиқ амалга ошира олмади. 1990 йилларнинг бошларида америкаликлар кўп йиллар давомида бундай ривожланишни кераксиз деб тўхтатишди, энди бой берилган имкониятни қўлга киритишга уринмоқда.
Репетиция парада ко Дню ВМФ в городах России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.03.2021
Колумнистлар
“Циркон” ракетаси Россия қирғоқларидан ғарб кемаларини ҳайдаб юборди
НАТО 2018 йилнинг ўзида Россия радиоэлектрон кураш воситаларда ортда қолаётганини тан олганди. Россия "Ўта муҳим РЭК нишонлар, пилотсиз учар қурилмалар ва артиллерияни аниқлаш, локализация ва йўқ қилишда ўзини жуда самарали кўрсатди".
Россия ўнлаб йиллар давомида,доимий равишда барча даражадаги қўмондонлик учун қуруқлик, ҳаво ва денгизга асосланган ноёб РЭК тизимларини ривожлантирмоқда.
Сўнгги уч йил ичида қўшин мингдан зиёд РЭКтехникаси, шу жумладан автоном кичик ўлчамли передатчикларни ва 19 та янги янги моделларни олдилар. Гап уларнинг миқдорида эмас, Россия РЭК жанговар бўлинмаларининг жанговар қобилиятининг ўсиши жиҳозларнинг кўп қирралиги ва сифатида. Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг сўзларига кўра, тизимлар қўллаш масофаси 3,5 бараварга кўпайди.
Россия РЭК тизимлари танлаб ёки глобал миқёсда НАТО стандартидаги алоқаларни "овозини пасайтириши", террорчиларнинг дронлар парвозига тўсқинлик қилиш, Американинг "Tomahawk" қанотли ракеталари учиш курсидан адаштиришга қодир. РФ электромагнит қуролларни синовдан ўтказмоқда. Масалан, микротўлқинли қуроллар 10 км гача бўлган масофада рақиб электроникасини ўчиришга қодир. Энг махфийлардан бири “Алабуга” тизими, у Ғарб ОАВларига кўра, куч жиҳатидан атом бомбасига тенг ва "бутун бошли армияни зарарсизлантириши" мумкин.

РЭК тизимлари Сурияда

Сурия ҳудудида Россиянинг "Автобаза-М", "Борисоглебск-2", "Москва", "Красуха", "Самарқанд", "Свет-КУ", "Рутуть-БМ", "Инфауна"," Репеллент" рақибнинг электроникасини фалаж қилади, кўринмас гумбаз остига юзлаб км масофани қамраб олади. Масалан, "Красуха" 200 километр радиусда, яънирақиб РЛТ, сунъий йўлдош алоқаси тизимлари, пилотсиз учиш аппаратларини бошқариш каналлари, юқори частотали радио, уяли алоқа, Wi-Fi Хмеймим базаси устида ишлай олмайди. Россиянинг электрон жанговар тизимлари "қарши ҳужумлари" АҚШ ва НАТО кучлари сигнални шифрлаш ёки радио шовқинга қарши электроникадан фойдаланган тақдирда ҳам муваффақиятли бўлади.
Бир нечта мисоллар. "Москва-1" комплекси пассив электрон сканерлаш режимида 400 километр радиусдаги ҳудудни назорат қилади, самолётларни, ракеталарни ва ҳатто рақиб снарядларини аниқлайди. Паст тезлик ва радио сукунат режимида ишлайдиган кичик ўлчамдаги дронлар билан курашишнинг самарали воситаси - “Валдай” комплекси, бу "дронлар галаси" стратегиясига ассиметрик жавоб.
Переговоры с участием госсекретаря США Энтони Блинкена и советника президента по нацбезопасности Джейка Салливана, а также главы канцелярии комиссии ЦК КПК по иностранным делам Ян Цзечи и министра иностранных дел Китая Вана И в Анкоридже, США - РИА Новости, 1920, 29.03.2021 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2021
Колумнистлар
АҚШ яна ҳаммага ҳаётдан сабоқ бермоқчи. Россия ва Хитой алоҳида таклиф этиляпти
"Шиповник-АЭРО" РЭК тизими дроннинг борт компютериниа бир сонияда бузади. Агар у нотаниш конфигурацияни учратса, у бир неча дақиқада уни ўз назорати остига олади. Бундан ташқари, "Шиповник" алоқа, телевидение ва радиоэшиттириш станциялари, уяли алоқа тармоқлари ва бошқа тармоқларнинг бошқарув пунктларини бостиришга қодир.
Р-330ЗЖ "Житель" радио нурланиш манбаларидан келадиган сигналларни таҳлил қилади, "Инмарсат" ва "Иридиум" хорижий глобал сунъий йўлдош алоқа тизимларига, GPS-навигация ускуналарига халақит беради.
Россия ҲДФ Қора денгиз флоти Ўрта денгизга 22160 лойиҳа "Дмитрий Рогачев" патрул кемасини жўнатди. Унинг бортида "Калибр" қанотли ракеталаридан ташқари АҚШ ва НАТО разведка авиациясига қарши туриш учун РЭК ускуналари ҳам мавжуд.
Россиянинг Суриядаги РЭК ускуналари рақиб радарларига самолётнинг учиши ва қўнишини, ракета учирилишини ва қўшинларнинг жойни ўзгартиришини "кўриш" имкониятини бермайди. Суриялик жангариларнинг ташқи дунё ва САР ҳудудидаги "ячейкалар" ўртасидаги алоқа тизими деярли йўқ қилинди.
РЭК рақиб электроникаси учун "қўшимча шовқин" ҳосил қилади, учар қурилмалар радиоэлектроник "миражлар"нинг (ёлғон GPS сигналлари) қурбонига айланади.
Қанотли ракеталарни учириш нуқтасига йўналтириш мумкин. Эслатиб ўтаман, 2017 йил 7 апрелда Американинг “Росс” ва “Портер” эсминецларидан Суриянинг Ал-Шайрат авиабазасига қара отилган 59 та Томагавкдан 36 таси нишонга етиб бормаган, уларнинг етиб борган нуқталари номаълум. Россиянинг объектив назорат воситаларига кўра, фақат 23 та ракета Суриянинг авиабазасига етиб борган.
Истребитель-бомбардировщик F-35. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.03.2021
Колумнистлар
Шармандали ўқ узиш: американинг F-35 қирувчиси ўзини пушкадан отиб қўйди
Кейинчалик АҚШ Мудофаа вазирлиги Махсус кучлар бош бошқармаси бошлиғи, генерал Рэймонд Томас Сурия "сайёрада энг қизғин радиоэлектрон уруш олиб борилаётган жойга" айланди, деб айтди. Россия ва Сурия ҳукумат кучлари "бизни ҳар куни синовдан ўтказмоқда, алоқа тизимларимизни бузиб,ЕС-130 самолётларимизни ишдан чиқармоқда".
Россия ўз қурол-яроғини Сурия ҳаво ҳудудида АҚШнинг энг яхши разведка тизимларида синаб кўргани АҚШ генералини ранжитмоқда. Ким айбдор ва Tomahawk қанотли ракеталари ёки Lockheed Martin EC-130 Compass Call самолётлари у ерда нима қилмоқда? Америка армиясини Сурияга ҳеч ким таклиф қилмаган.

Стратегик илгарилаб кетиш

Суриядаги воқеалар бутун дунёда ўз акс садосини бермоқда ва РЭК тизимлари билвосита Россиянинг геосиёсий таъсирининг ўсишини таъминлайди.
Шундай қилиб, Россиянинг энг қудратли тизими "Мурманск" ХХРдаги мутахассисларини ҳайратда қолдирди, Хитойнинг Sohu нашри НАТО самолётларига зарба бера оладиган ва "АҚШ такаббурлигини жиловлай оладиган" дунёдаги энг илғор РЭК технологиясини яратилгани ҳақида хабар қилди. Журналистларнинг таъкидлашича, "Мурманск" АҚШ армиясининг глобал қисқа тўлқинли алоқа тизимини кузатиб боришга қодир (қуруқликдаги станциялар, самолётлар ва кемалар ўртасидаги ўзаро алоқани таъминлайди) ва 3000 км радиусда тизимнинг ишлашига кучли шовқин ҳосил қилади. Дунёдаги ҳамма давлатлар ҳам пойтахтдан чегарага қадар бундай радиус билан мақтана олмайди.
Испытания крылатой ракеты с ядерным двигателем «Буревестник» - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2021
Колумнистлар
Пентагоннинг даҳшатли туши: АҚШ Россиянинг "Буревестник" кучидан безовта бўлмоқда
Американинг The National Interest нашри таъкидлайди: Россия РЭК соҳасида Шимолий Атлантика алянси мамлакатларидан сифат жиҳатидан устун ва йиллар ўтиши билан бу фарқ янада ошмоқда. Россия Федерацияси ҳудудига яширин қирувчи-бомбардимончи самолётларга киришга қилинган ҳар қандай уриниш муваффақиятсиз тугайди. Ҳарбий ҳаракатлар пайтида F-35 русумидаги "учувчи компютерлар" Россия РЭК тизимларининг таъсиридан бир зумда ишдан чиқади.
Россия ҳарбий хизматчилари рақибнинг электрон ускуналарини бостириш бўйича барча чора-тадбирларни "елка"дан амалга ошириши мумкин. Портатив ва кичик ўлчамдаги "Пишаль", "Сапсан-Бекас", "Соларис-Н" комплекслари - қулай ва самарали. Масалан, кўчма "Пишаль"нинг вазни атиги 3,5 кг (автоматга ўхшайди), 2 километргача масофада ишлайди (сунъий йўлдош навигация тизимлари ва алоқа ва бошқариш каналларининг частоталарида шовқин ҳосил қилади).
Россиянинг РЭК ускуналари намуналарининг таъсирчан қатори орқасида бир асрдан кўпроқ тарих мавжуд. Радио тўлқинларидан ҳарбий фойдаланиш ғоясининг ўзи Россияга тегишли - истеъдодли олим, радио ихтирочиси Александр Попов, 1903 йилда Россия империясининг Уруш вазирлигига ёзган хатида РЭК тамойилларини баён қилди. Бир йил ўтгач, жанговар фойдаланиш бошланди - Порт-Артурни ҳимоя қилиш пайтида "Победа" жанговар кемасининг радиостанцияси Япония эскадриляси кемаларининг ишига тўсқинлик қилди. Шонли тарих давом этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала