Россия

Россияда коронавируснинг 3-тўлқини бошланди

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишПосетительница в МФЦ
Посетительница в МФЦ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2021
Россия Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Татьяна Семенова мамлакатда коронавируснинг 3-тўлқини бошлангани ҳақида тўхталди.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Россияда коронавирус билан касалланиш кўрсаткичлари учинчи тўлқин ҳақида гапиришга имкон бермоқда, деди Россия Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Татьяна Семенова.

"Афсуски, янги коронавирус инфекциясининг иккинчи тўлқини 2021 йил бошини қамраб олди. Ҳозир касалланиш кўрсаткичлари ва кечиши, кўрилган чора-тадбирларга қарамай, коронавирус инфекциясининг учинчи тўлқини ҳақида гапириш мумкин", деди у.

Шу бугун ҳолатига Россияда касаллиш ҳолатлари 4 536 820 (+8 277), вафот этганлар 98 442 (+409) ва соғайганлар 4 155 996 (91,6%/+9 588) ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бир кун олдин Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги СOVID-19га қарши “Спутник Лайт” вакцинасини рўйхатдан ўтказди. Препарат “Спутник” қаторига киради. Уни “Спутник V” флагмани сингари Гамалея марказида Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси билан ҳамкорликда инсон аденовирус векторларининг яхши ўрганилган платформасида ишлаб чиқилган.
Бундан аввал Россия 3та вакцинани - “Спутник V”, “ЭпиВакКорона” ва “Ковивак” рўйхатдан ўтказганди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала