Иқтисод

Тошкентда "Ҳотел бизнес форум" бошланди

© Sputnik / Дильшода РахматоваВ Ташкенте начался "Хотел бизнес форум"
В Ташкенте начался Хотел бизнес форум  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2021
Тошкентда Ҳотел бизнесс форум доирасида Ўзбекистонда йилнинг энг яхши меҳмонхонаси танланади.
ТОШКЕНТ, 30 мар - Sputnik. Тошкентда “Меҳмондўстлик саноатини қайта ишга тушириш 2020/21: Имкониятлар ва истиқболлар” мавзусида форум бўлиб ўтмоқда, Sputnik мухбири хабарига асосан.
Форум Ўзбекистон меҳмонхоналар ассоциацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмаигида ташкил этилган.
Ҳотел бизнес форумнинг асосий мақсади – меҳмонхона бизнесини тиклаш ва саноатни оптималлаштириш, шунингдек, пандемия даврида инқирозга қарши ечимларни излаш, янги стратегияларни шакллантиришдир.
Тадбирда туризм бозори сегментлари ва меҳмонхоналарнинг 100 га яқин вакиллари иштирок этмоқда.
Шунингдек Хотел бизнес форум - 2021 доирасида Ўзбекистон меҳмонхона саноатининг янги мукофоти ҳар - йилнинг энг яхши меҳмонхонаси тақдим этилиши эълон қилинди.
Маълумот учун: Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти (УНWТО) маълумотларига кўра, халқаро туризмдан тушадиган даромадлар (экспортни) 20-30 фоизга пасайиш кутилмоқда, бунинг оқибатида 300-450 миллиард АҚШ доллари йўқотилади, бу 2019-йилда олинган 1,5 триллион АҚШ долларининг деярли учдан бир қисмидир.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала