Иқтисод

Туризм соҳаси тез орада инқироздан чиқиб кетади – Азиз Абдуҳакимов

© Sputnik / Дильшода РахматоваВ Ташкенте начался "Хотел бизнес форум"
В Ташкенте начался Хотел бизнес форум  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2021
Ўзбекистон ҳукумати туризм ва меҳмонхона соҳалари қўллаб қувватлашда давом этмоқда. Пандемия оқибатларини юмшатиш учун туризм соҳасига Ҳукумат томонидан қатор имтиёзлар берилди.
ТОШКЕНТ, 30 мар – Sputnik. Ўзбекистон туризм соҳаси тез орада инқироздан чиқиб кетади, деди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А.Абдуҳакимов Тошкентда бўлиб ўтаётган “Hotel Business Forum - 2021” тадбири доирасида.
Биз тез орада инқироз давридан чиқиб кетамиз ва туризм соҳасини Сизлар билан биргаликда яна бир бор мамлакатимиз иқтисодиётининг илғор соҳаларидан бирига айлантирамиз ва Мен бунга ишонаман!, - деди Абдуҳакимов.
Абдуҳақимов айтишига қараганда COVID-19 пандемияси оқибатида жаҳон иқтисодида туризм соҳаси энг кўп зарар кўрган соҳалардан бири бўлди. 2020 йилда туризм ва меҳмондўстлик бозори 72%га қисқарди ва 120 миллионга яқин иш жойи йўқотилиши хавф остида.
Ўзбекистон ҳукумати туризм ва меҳмонхона соҳалари қўллаб қувватлашда давом этмоқда. Пандемия оқибатларини юмшатиш учун туризм соҳасига Ҳукумат томонидан қатор имтиёзлар берилди. Хусусан:
2021 йилнинг 1-чораги давомида 110 та жойлаштириш воситасига Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 2,6 миллиард сўм маблағ субсидия қилинган.
Давлат бюджетидан янги меҳмонхона ташкил қилган 8 нафар инвесторга 21,3 млрд. сўм субсидия ажратилди.
Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси томонидан белгиланадиган мезонлар асосида 12 ой муддатга бир марталик мақсадли фоизсиз ссудалар яъни 191 та жойлаштириш воситасига жами 14,5 млрд.сўм мақсадли фоизсиз ссуда ажратилиши таъминланди.
1750 та тадбиркорлик субектига мол-мулк,ер ва ижтимоий солиқлар бўйича қарийб 60 миллиард сўм миқдорида имтиёзлар берилди;
авиакомпанияларда харажатларнинг бир қисми ички рейслар учун авиачипта умумий нархининг 25 фоизи миқдорида қопланди;
туроператорлар ва турагентлар Ўзбекистон фуқаролари учун уюштириладиган саёҳатлар учун чипталар ва поезд чипталарининг нархи 15% миқдорида;
меҳмонхоналар, юлдузлар сони, хоналар сонидан ва маблағининг умумий айланмасидан қатъи назар, умумий айланманинг 10 фоизигача қайтарилмоқда;
Туроператор орқали сотиб олинган меҳмонхоналар хизматлари ҳам 10 фоизлик чегирма билан таъминланади.
Ушбу субсидиялар мамлакатдаги меҳмонхона саноатининг барқарор ва узлуксиз ўсишини таъминлашга қаратилган бўлиб, йил давомида у ўзининг самарадорлигини исботлади.
Ундан ташқари Ўзбекистон Ҳукумати томонидан туристлар учун “Uzbekistan Safe Travel GUARANTEED” - Яъни Ўзбекистонда хавфсиз саёҳат кафолатланган дастурини ишга туширган. Унда Ўзбекистонда келаётган ҳар бир меҳмонга саёҳат хивфсиз ўтиши кафолатланади ва меҳмон коронавирус юқтириб олган тақдирда 3000 доллар компенсация тўланади. Бунинг учуен махсус жамғарма ташкил қилиниб заҳира пуллаб жамлаб қўйилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала