Миграция

Хуснуллин: Россия қурилишидаги ишчи етишмаслиги мигрантлар қайтгандан кейин ҳам сақланади

© Sputnik / Александр Астафьев / Фотобанкка ўтишЗаместитель председателя правительства РФ Марат Хуснуллин
Заместитель председателя правительства РФ Марат Хуснуллин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2021
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Россия қурилиш майдонларидаги ишчи кучи етишмаслиги ҳатто мигрантларнинг қайтишидан кейин ҳам сақланиб қолади. Бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллин маълум қилди.
“Бизда қурилиш-монтаж ишлари ҳажми ўсиши меҳнат ресурсларига қараганда анча юқоридир. Биз илдам ўсмоқдамиз, иш ҳажмларини қўшяпмиз, бироқ бизга одамлар жуда-жуда етишмайди”, - деди у.
Мигранты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2021
Миграция
Россия қурилиш майдонларида қанча ишчилар етишмаяпти?
Ҳукумат вакили ҳатто агар Россия чегараларини очса ва илгари мамлакатда ишлаган хорижликлар қайтса ҳам, қурилишларда барибир меҳнат мигрантлари етишмаслигини таъкидлади.
Яна бир омил, бу россияликларнинг қурилиш соҳасидаги ишларда таклиф қилинаётган ойликка ишлашни истамаслигидир.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала