Иқтисод

Бухорода беш юлдузли “Hyatt Regency” меҳмонхонаси очилади

© Sputnik / Павел Лисицын / Фотобанкка ўтишГостиничный комплекс Hyatt Regency Ekaterinburg
Гостиничный комплекс Hyatt Regency Ekaterinburg - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2021
Hyatt International компанияси билан шартнома имзолаш маросими 31 март кунига белгиланган.
ТОШКЕНТ, 31 мар – Sputnik. Бухорода беш юлдузли “Hyatt Regency” меҳмонхонаси очилади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси.
Хабарда айтилишига кўра, қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов 30 март куни АҚШнинг “Valor Hospitality Partners” компанияси Бошқарув раиси Эуан Мc Глашан бошчилигидаги делегация билан учрашган.
Учрашувда томонлар “Valor Hospitality Partners” компаниясининг Ўзбекистонда бошқарув офисини ташкил этиш ва Бухоро шаҳрида “Hyatt Regency” бренди остида 5 юлдузли меҳмонхона ташкил этиш лойиҳасини амалга оширишга келишиб олишди. 31 март куни Тошкентда Metric Ventures (MЖ Group компанияси) ва Hyatt International билан шартнома имзолаш маросими бўлиб тади, - дейилган хабарда.
Ундан ташқари “Valor Hospitality Partners” компанияси томонидан Ўзбекистонда Hyatt, Аccоr, Маrriot, Hilton каби дунёнинг етакчи бренд меҳмонхоналар тармоғида фаолият олиб борувчи кадрлар тайёрловчи таълим масканини очиш бўйича таклиф берилган.
Маълумот учун: “Valor Hospitality” компанияси Hyatt, Аccоr, Маrriot, Hilton каби дунёнинг етакчи меҳмонхона брендлари бошқаруви билан шуғулланувчи компания бўлиб, ҳозирга қадар комопания томонидан дунё бўйлаб 60 000 хонадан иборат бўлган 150 та меҳмонхона бошқаруви йўлга қўйилган. Компания Буюк Британия, Тайланд, Жанубий Африка ва Яқин Шарқ мамлакатларида ўз бошқарув офисларига эга.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала