Жамият

Ҳайвонлар учун COVID-вакцина Ўзбекистонда синовдан ўтказилиши мумкин

CC0 / Unsplash / Jametlene Reskp / Щенки. Иллюстративное фото
Щенки. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2021
Россияда ҳайвонлар учун COVID-вакцина рўйхатдан ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Россияда COVID-19га қарши яна бир вакцина рўйхатдан ўтказилди. Унинг номи "Карнивак-Ков", вакцина ҳайвонлар учун мўлжалланган.
Олимлар эмлашдан кейин иммунитет қанча вақтгача сақланишини ўрганмоқда, ҳозирда мавжуд маълумотларга кўра, унинг энг кам муддати 6 ой.
Оммавий ишлаб чиқариш апрел ойида бошланиши мумкин.
Айни пайтда бу хуш хабар бутун дунёга тарқалди. Баъзи давлатлар янги вакцина истиқболларини баҳолашмоқда.
Ўзбекистонда янги вакцина зарур ва унинг синов жараёнида қатнашишга тайёр эканлиги билдирилди.

"Жуда зарур бўлган вакцина. Биз республикамиз ҳудудида ўтказиладиган синов жараёнида қатнашишга тайёрмиз, агар у яхши натижаларни кўрсатса, уй ҳайвонларини эмлаш учун фойдаланишга тайёрмиз"

Хабибулла Ҳамдамов
Давлат ветеринария қўмитаси ҳайвонлар соғлиғини муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи
Бироқ маҳаллий зоолог Мария Грицина таъкидлашича, ҳозир Ўзбекистонда ҳайвонлар COVID-19ни юқтириб олиш ҳолатлари тўғрисида маълумотлар йўқ. Шунингдек, эгаларнинг ўзлари жониворларини эмлаш учун олиб келишга қанчалик тайёр эканлигини ўрганиш зарур.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала