Дунёда

ЖССТнинг Уханга сафар якунларига кўра ҳисоботи: асосий маълумотлар

© Sputnik / Алексей ВитвицкийЗдание штаб-квартиры Всемирной организации здравоохранения в Женеве.
Здание штаб-квартиры Всемирной организации здравоохранения в Женеве.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2021
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. 30 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассисларнинг COVID-19нинг келиб чиқишини аниқлаш учун Уханга сафари якунларига оид ҳисоботни эълон қилди.
Қуйида асосий фикрларни келтирамиз:
ЖССТ экспертлари вируснинг келиб чиқиши ҳақида аниқ билан тўхтамга кела олишмади.
Ташкилот мутахассислари инфекциянинг лаборатория шароитида пайдо бўлганини ҳақида версия эҳтимоли жуда кам деб ҳисоблайди. Уларнинг фикрига кўра, вируснинг одамга “оралиқдаги ташувчи” орқали ўтгани эҳтимоли юқоридир.
COVID-19нинг биринчи ташувчилари, эҳтимол, кўршапалаклар бўлган, кейинчалик вирус бошқа ҳайвонлар организмида ўзгарган бўлиши мумкин. Коронавируснинг “оралиқ ташувчилари” қоракўзан, панголин, қуён, уй мушуги, сувсар ва сассиқкўзансимон бўрсиқлар бўлиши мумкин.
Олимлар Уханда коронавирус музлатилган маҳсулотлар етказиб бериш орқали пайдо бўлган бўлиши мумкин деб ҳисоблашмоқда.
Мутахассислар айнан қайси даврда одамлар коронавирус билан касаллана бошлаганини аниқлай олишмади. Ҳисобот муаллифлари маълумотларига кўра, гап 2019 йил ноябрь ўртаси ва декабрь бошлари ўртасидаги вақт оралиғи ҳақида бориши мумкин.
Шунингдек, мутахассислар коронавируснинг янги тури билан касалланиш айрим мамлакатларда Уханда қараганда илгарироқ аниқлангани ҳолатига эътибор қаратишди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала