Дунёда

Қозоғистон Парламентида ижтимоий тармоқларни тартибга солиш таклиф қилинди

© ИА Новости-КазахстанПарламент Республики Казахстан
Парламент Республики Казахстан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2021
Ижтимоий тармоқларни тартибга солиш - сўз эркинлигини бузиш эмас, балки уларни қонунч доирасига киритиш ва масъулиятини оширишдир - сенатор.
ТОШКЕНТ, 31 мар - Sputnik. Қозоғистонда ижтимий тармоқларни тартибга солиш борасида алоҳида қонун қабул қилиш зарур, деди Қозоғистон Парламент Сенатида депутат Бакитжан Жумагулов. Бу ҳақида Расмий хабарлар телеграм канали zakon.kzга асосан хабар қилмоқда.
"Биз ёшларни меҳнатсевар қилиб тарбиялашимиз лозим. Пандемия шароитида дунёда, шунингдек, ғоявий вируслар ҳам тарқамоқда. Ёлғон ахборот ушбу вирусни шу заҳоти ижтимоий тармоқлар орқали етказади. Шунинг учун, биз ижтимоий тармоқлар тўғрисида қонун қабул қилишимиз керак", — деди Жумагулов
Қозоғистонлик сенатор бундай қонун сўз эркинлигини бузиш эмас, балки ижтимоий тармоқларни қонунчилик доирасига киритиш ва фойдаланувчиларнинг қонун олдида масъулиятини ошириш эканини алоҳида таъкидлаб ўтди.
"Глобаллашув даврида баъзи ёшлар қандай қилиб ғарбнинг номақбул гуруҳлари таъсирига тушиб қолганини ҳатто сезмай ҳам қоладилар. Улар миялари заҳарланиши оқибатида қафасгатушадилар. Шу тарзда когнитив технологиялар жамоатчилик онгига таъсир кўрсатиш воситасига айланади. Биз учун миллий манфаат ва миллий қадриятларимизни ҳимоя қилиш — энг муҳим бойликдир", — дея таъкидлади сенатор.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала