Қурилиш ва транспорт вазирларига янги ўринбосарлар тайинланди

© Sputnik / Табылды КадырбековПустое кресло
Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2021
Oбуна бўлиш
Қурилиш ва транспорт вазирликларида янги тайинловлар амалга оширилди.
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Насрулла Бабаев қурилиш вазирининг ўринбосари, Абдусамат Мўминов эса транспорт вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Тегишли қарорларга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев имзо чекди.
Тайинловга қадар Бабаев вазирликнинг Лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи сифатида меҳнат қилган.
Мужчина с портфелем - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди
Бунгача эса “Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамиятида истиқболли ривожланиш ва инвестициялар бўйича директор ҳамда бошқарув кенгаши аъзоси сифатида ишлаган.
Мўминов эса ушбу лавозимга тайинлангунга қадар қадар Президент администрацияси транспорт салоҳияти, божхона маъмуриятчилиги ва логистикани ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимида фаолият юритган.
Янгиликлар лентаси
0