Колумнистлар

Россия Ғарб қанчалик Донбассни ёндиришга тайёр эканлигини аниқламоқда

© Sputnik / Сергей Аверин / Фотобанкка ўтишМестные жители на одной из улиц в поселке Веселое Донецкой области
Местные жители на одной из улиц в поселке Веселое Донецкой области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2021
Кеча кечқурун Россия, Германия ва Франция раҳбарлари Донбассдаги вазиятни муҳокама қилишди.
"Украинасиз Украина ҳақида" - Киев бир кун аввал бўлажак видеоконференция ҳақидаги маълумотга шундай муносабат билдирди.
Украина ҳукумати ўз обрўсини сақлаб қолиш учун (аниқроғи, унинг қолдиқлари) уларни аҳмоқона қилиб кўрсатадиган очиқ баёнотлар қилишнинг ҳожати йўқлигини ҳали англамаган. Шубҳасиз, буюк державалар мамлакат тақдирини улар иштирокисиз ҳал қилишлари ҳақида ҳеч нарса қила олмайдилар. Норозилик билдириш билан улар ўз позицияларини камситилишини кучайтиради.
Бундан ташқари, улар ўз обрўсини сақлаб қолиш имкониятига эга эдилар, чунки дастлаб Москва бўлажак суҳбат иштирокчиларининг таркибини эълон қилганда, Путин, Меркель ва Макрон нафақат Донбасс ҳақида музокара ўтказиши, балки "муҳокама қилиш учун бошқа кўплаб масалалар мавжудлиги" кўзланганди.
Флаг Украины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2021
Дунёда
Украина Ўзбекистонни "Қрим платформаси" саммитига таклиф қилди
Бироқ, Киев баёнотидан сўнг, Кремл "Нормандия формати" билан ишлар ёмон бўлганини айтиб, анча аниқроқ бўлиб қолди. Россия президентининг матбуот котиби "Президент Зеленский даврида Минск чора-тадбирлари, Парижда эришилган кейинги келишувлар ҳам умуман бир заррача ҳам олдинга силжилмади”, дея аниқлик киритди. Умуман олганда, дипломатик доирада бу ниятнинг буткул бемаънилиги сабабли Москвада Украина раҳбарияти билан гаплашиш истаги йўқлиги ҳақидаги фикрни дангалроқ ифода этиш қийин.
Бундан ташқари, чегара чизиғидаги кескинлашаётган вазият ва у ерга Украина ҳарбий бўлинмалари олиб келиниаётгани сабабли қуруқ сафсатабозликка хожат йўқ.
Минск шартномалари имзоланганидан бери ўтган олти йил давомида Донбассда бир неча бор "қайноқ" низолар такрорланган. Бироқ, ҳар сафар улар кенг миқёсли урушга айланмасдан, алоҳида воқеалар билан чекланилган. Бу ўтган йилнинг ёзида жиддий эскалация содир бўлди, у сулҳ битими билан якунланганди.
Бундай ҳолатнинг асосий сабаби доим Ғарбда урушни қайта бошлашга қизиқишнинг йўқлиги эди, гарчи ваҳимачилар ҳар бир авж олишда воқеа ривожининг энг қайғули ва қонли бўлишини башорат қилар эдилар.
Международные российско-индийские учения Индра - 2017 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2021
Колумнистлар
Нима учун Россия ва Ўзбекистон ҳарбий ҳамкорликни кучайтирмоқда
Эслатиб ўтиш керакки, Европа Ғарб сифатида Минск келишувларига деярли мажбуран борган. Киев фронтда оғир мағлубиятга учраганди - уни қутқариш керак эди. Можарога Россияни очиқчасига ҳарбий аралашишга мажбур қилиш иложиси бўлмади ва 2015 йил бошида Украина атрофида ва унинг ичида вазият Евромайдан меъморлари ва умуман Россияга қарши лойиҳасида кўзда тутилганидек бўлмагани аён бўлди.
Натижада Донбассдаги жанговар ҳаракатлар тўхтатилди, кейинги воқеалар эса фақат мавжуд вазиятни кучайтирди. Европа ниҳоят Россияни ўйлаб топилган сценарий бўйича бузиб бўлмаслигига амин бўлди ва аста-секин ўзаро ҳамкорликни тиклай бошлади - Украинанинг ҳарбий авантюраларини қўллаб-қувватлаш истак йўқ эди. АҚШда президент алмашди, Трамп учун Хитой ташқи сиёсий босимнинг асосий нишонига айланди.
Бунга қўшимча тарзда Ғарб Украинанинг ўзидан ҳафсаласи пир бўлди, унга қўйилган барча орзуларни алдаб, рўёбга чиқарилмади. Донбасс масаласи, аслида, Европа ва АҚШ билан муносабатларидаги сўнгги кузир бўлиб қолди. У ерда мунтазам равишда ҳарбий низолар қўзғатилди, Киев шу йиллар давомида истаган ёрдамни олиш умидида бу усул билан эътиборни тортди. Аммо бу муваффақиятсизлик билан тугади - океаннинг иккала томонида қизиқиш йўқлиги туфайли.
Обмен военнопленными между ДНР, ЛНР и Украиной в Донецкой области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2019
Дунёда
Донбассда ДХР ва Киев ўртасида асирларни алмашиш якунланди
Бироқ яқинда айнан шу жиҳатда жиддий ўзгаришлар рўй берди, бу воқеалар ривожини анча хавотир билан кузатишга мажбур қилмоқда.
АҚШда нафақат шунчаки демократлар, балки 2010 йиллар ўрталарида Донбассда уруш бошланиши ортида турган Америка истеблишментининг вакиллари ҳокимиятга қайтишди. Бундан ташқари, уларнинг илк ташқи сиёсий ҳаракатлари шундай бузғунчилик даражасини намойиш этдики, улар янги низоларни қўзғатишда сўзлардан амалий ишларга ўтишини инкор этиб бўлмайди.
Океаннинг бу томонида ҳам вазият унчалик қийин эмас. ЕИ русофобия даражасини кўтариб, Россия билан муносабатларини сўнгги ўн йилликлардаги энг паст даражага туширди. У буни ўзи ва ихтиёрий равишда - Жо Байден Оқ уйга келишдан анча олдин амалга оширди. Шундай қилиб, бу сафар европаликларнинг ҳаракатларини ҳеч ҳам Вассал-иттифоқчилик муносабатлари доирасида Вашингтон ортидан эргашишга мажбур қилиш зарурати билан боғлаб бўлмайди.
Европанинг хатти-ҳаракатлари ортида турган сабаблар ва унинг олдига қўйган мақсадлари ҳақида баҳслашиш мумкин, аммо энг муҳими, бу йўлни қанчалик босиб ўтишга тайёрлиги. Айни пайтда уларнинг долзарб саволларидан бири - бу Россияга қарши вектори европаликларни Киевни ҳарбий ва ҳарбийлашган соҳаларда фаол қўллаб-қувватлашига олиб келадими.
Айнан шу ҳолат Владимир Путиннинг Германия ва Франция раҳбарлари билан суҳбатини долзарб қилади. Гап нафақат позицияни ўзаро аниқлаштириш, балки Россия президенти ихтиёрида бўлган далиллар арсеналини ғарбий европалик ҳамкасбларига - Донбассда урушни қайта бошлаш - нафақат Украина, балки Европа учун ҳам жуда катта зарар келтиришини етказиш.
Олдинги катта тажриба шуни кўрсатдики, Киев билан бундай мавзуларда суҳбатлашиш бефойда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала