“Уфа” мухлислари Ўруновни февраль-мартнинг энг яхши футболчиси деб топди

© FC Ufa / Футбольный клуб "Уфа"Матч "Уфа" - "Локомотив"
Матч Уфа - Локомотив - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик ҳужумчи Остон Ўрунов номзодига сўровда иштирок этганларнинг 45 фоизи овоз берган.
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Россиянинг “Уфа” футбол клуби мухлислари Остон Ўруновни февраль-март ойларидаги энг яхши футболчиси деб топди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Ўзбекистонлик ҳужумчи номзодига сўровда иштирок этганларнинг 45 фоизи овоз берган.
“Остонни Уфа”га қайтгандан кейинги биринчи унвон билан қутлаймиз ва янада кучлироқ бўлишини тилаймиз”, - дейилган хабарда.
Остон Урунов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2021
Остон Ўрунов яна “Уфа”га қайтди
20 ёшли ўзбекистонлик футболчи февраль-март ойларида 1 та голли узатмани амалга оширган. Шунингдек, 12 марта тўпни тутиб олган, 29 марта рақибни алдаб ўтган ҳамда 86 фоиз аниқ узатмани ўз ҳисобига ёздирган.
Иккинчи ўринни клуб ҳужумчи Тимур Жамалетдинов эгаллаган. Дарвозабон Александр Беленов учинчи ўринда қайд этилган.
Янгиликлар лентаси
0