Колумнистлар

Ким Европани мустақиллик вакцинаси билан эмлайди?

© Sputnik / Игорь Зарембо / Фотобанкка ўтишФлаги Евросоюза и Германии у здания Рейхстага в Берлине
Флаги Евросоюза и Германии у здания Рейхстага в Берлине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2021
Украина ёки Эрон масаласида Европада мустақил қарор қабул қиладиган раҳбарнинг ўзи йўқ. Шунинг учун ҳам улар билан музокаралар олиб бориш - натижа бермайди.
Владимир Путиннинг Ангела Меркель ва Эммануэл Макрон биан билан бўлиб ўтган музокаралари ҳам кутилган ҳам кутилмаган бўлди. Сешанба куни видеоанжуман шаклида бўлиб ўтган музокаралар санаси олдиндан белгиланмаган эди. Зеленский 2 ҳафтадан буён “норманд форматидаги” анжуманда иштирок этиш истагини билдирган бўлса-да, уни ҳеч ким таклиф қилмади – бу билан Кремль Донбассда тинчликни бузаётган томон билан музокаралар бизга керак эмас, дегандай бўлди.
Путин Меркель ва Макрон билан тўғридан-тўғри гаплашмади, лекин улар орасида сўнгги маротаба бўлиб ўтган музокаралардан сўнг, вазият нафақат Донбассда, балким Россия Ғарб муносабатларида ҳам жиддий муаммолар пайдо бўлди. Байденнинг ҳукумат бошига келиши ва Навальний қамоққа олиниши вазиятни янада мураккаблаштирди. Москва Европа Иттифоқи билан музокаралар музлатиб қўйилганини ва бу унинг ташаббуси бўлмганини тўғридан-тўғри эълон қилди.
Флаги  России и Евросоюза - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.02.2021
Колумнистлар
Россия ва Европа Иттифоқи: ажрашиш муқаррарми?
Шу билан бирга Европанинг алоҳида давлатлари ўзларининг Москва билан муносабатларини тўхтатиб қўя олмасликларини, балким аксинча, ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, фаол шарқий сиёсат кераклигини жуда яхши тушунишади. Лекин Россия билан музокаралар бўлмаса ушбу сиёсатни қандай ўтказиш мумкин?
Ана шунинг учун ҳам уч давлат раҳбарлари бир талай мавзулар бўйича гаплашиб олишди. Украинадан бошлаб Ливиягача, Россия вакцинасидан тортиб Эронгача. Ҳатто Навальний ва Лукашенкони ҳам эсдан чиқаришмади. Лекин ҳеч бир масала бўйича жиддий олдинга силжиш кузатилмади.
"Спутника V" вакцинасини Европада рўйхатдан ўтказиш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича ишлар бошлангани ҳақидаги хабар ҳам кутилган эди, чунки Европа ундан манфаатдор ва бу масалани ҳал қииш унинг қўлидан келади. Лекин Эрон ёки Украина масаласини ҳал қилишга ЕИнинг ваколати йўқ.
Макрон ва Меркель Россиядан анча вақтдан бери “Украинада ўт очишни тўхтатиб тинчликка эришиш, Минск шартномасининг бажарилишини” сўрашмоқда. Улар Путинга “норманд тўртлиги” форматида учрашув ўтказишни ва унга Зеленскийни ҳам таклиф қилишни сўрашмоқда. Лекин ҳозирча бунинг иложи йўқ. Ундан ташқари Путин Донбассдаги туташув чизиғида Украина томонидан тинчликни бузишга қаратилган қуролли тўқнашувлар, провокациялар амалга оширилаётганидан хавотирда экнини маълум қилди.
 Спутник V (Гам-КОВИД-Вак) для вакцинации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2021
Дунёда
Европа Иттифоқи “Спутник V” вакцинасини рўйхатдан ўтказиш аризасини қабул қилди
Берлин ва Париж Украинани Донбассда конституцион реформа ўтказишга мажбурлашга тайёр эмас. Лекин бусиз музокараларда бирор нимага келишишнинг имкони йўқ. Бундан буён Киев янги урушни бошлашни рўкач қилиб ўзи истаган нарсага эриша олмайди – Макрон ва Меркель унга Путинни бундай йўл билан музокараларга жалб қилиб бўлмаслини тушунтириб беришлари керак.
Белоруссия мавзусидаги суҳбат ҳам ҳеч қандай натижага олиб келмади. “Эркин сайловлар” ҳақидаги Ушбу мавзу энди бошланганда Путин - суверен давлатнинг ички ишларига аралашиб бўлмаслигини қатъий такидлаб ўтди.
Алексей Навальний масаласини муҳокама қилиш ҳам ўхшаш тарзда бўлиб ўтди. Макрон ва Меркель Путин эътиборини Навальний ҳуқуқларини Европа конвенциясига мувофиқ ҳимоя қилиш кераклигини, қамоқхонада унинг соғлиғига эътибор бериш кераклигини таъкидлашди.
Ҳа, қанчалик ғамхўрлик қилинмасин, Навальнийни Россияда барибир хорижий давлат манфаати йўлида ишлайдиган одам деб қабул қилинади. Бу воқеа аллақачон Россия ва Европа муносабатларига анча путр етказди. Навальний масаласи бўйича Россия билан ҳеч қандай муросага келиб бўлмайди. Путинга босим ўтказиш учун бу масаладан фойдаланиш эса - мутлақ бефойда. Европаликлар шуни тушунишармикан? Россия ҳеч кимни ўз ички ишларига аралашишига йўл қўймайди, жумаладан Навальний атрофидаги вазиятдан фойдаланиб ҳам.
Судно-трубоукладчик Фортуна - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2021
Дунёда
АҚШ “Шимолий оқим-2”га қарши янги санкциялар жорий этди
Ушбу музокараларда Путин айтган ҳал қилувчи фикр мана шу бўлди: “Биз ЕИ билан сиёсатдан холи бўлган нормал муносабатларни тиклашга тайёрмиз, агар қарама-қарши томондан бунга етарли даражада қизиқиш намойиш этилса”. Ҳа, айнан сиёсатдан холи, яъни мана шундай босим ва манипуляцилардан холи бўлган. Биз сизнинг ички ишларингизга аралашмаяпмизку, нега сиз бизни ишимизга аралашасиз? Ҳаммаси жуда оддий - хоҳиш бўлса, диалог ҳам бўлади.
Очиғини айтганда ҳозир Европада гаплашадиган раҳбарнинг ўзи йўқ. Ҳозир Меркел ҳам Макрон ҳам кўпроқ ўз давлатларидаги ички вазият билан машғул. Кузда Меркель лавозимини топширади. Унинг асосий вазифаси - лавозимни ўз партиядошига ёки иттифоқдошига топшириш. Бу эса осон эмас, Германия ички сиёсатида кураш қизғин тус олган. Макронни бўлса келгуси баҳорда президент сайлови кутмоқда. Унда унинг қайта сайланишига кафолат йўқ, чунки рақиб – мухолифатчи ва аксилэлита ғоялар тарафдори - Марин Ле Пен.
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
Россия
Коронавирус ва Россия билан курашда ЕИ лайча ролини ўйнамоқда
Германия ҳар қандай раҳбар билан ўз давлати манфаатлари йўлида “Шимолий оқим -2” ни ҳимоя қилиши керак ва шундай қилади ҳам, лекин нима сабабдан у Россияга қарши бошланган “Украина” ўйинида англосакслар томонида туриб олган? Бу ўйин Берлиннинг ёки Парижнинг қайси манфаатига хизмат қилади?
Ушбу масала ҳал қилинмас экан, Москва Европанинг ҳар қандай раҳбарини мустақил бўлмаган сиёсатчи, геосиёсий имконияти ва суверенитети чекланган раҳбарлар деб қабул қилади.
Бизда йиллар давомида шаклланган ва яқинда қайта тикланган “ташқи аралашувга қарши” иммунитет бор. Европаликларда эса ушбу хусусият анча бўшашиб қолган. Уларга ҳеч қандай "Спутник V" ҳам ёрдам бера олмаса керак.
Ўз “соғлиғи” билан шуғулланишни бошлашга ҳеч қачон кеч эмас. Асосийси – ўз диагнозини билиш ва тан олиш керак.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала