Юрак учун фойдали ичимлик - олимлар тадқиқоти

© Sputnik / Мария НауменкоНайти кафе в Узбекистане, где заваривают листовой чай – большая удача
Найти кафе в Узбекистане, где заваривают листовой чай – большая удача - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2021
Oбуна бўлиш
Олимлар стресс пайтида юракни ҳимоя қиладиган ичимликни аниқлашди.
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Мунтазам равишда какао истеъмол қилиш юрак учун фойдали: ичимликнинг хусусиятлари стрессли ҳолатларда органни ҳимоя қилишга ёрдам беради. Бирмингем университети олимлари бундай хулосага келишди. Тадқиқот Nutrients журналида эълон қилинди. РИА Новости.
Мутахассислар дуккаклилар таркибидаги флавоноидлар - бензо-гамма-пирондан олинган табиий кислород таркибидаги гетероциклик бирикмалар гуруҳи - руҳий стресс пайтида қон томирларининг ишлашига ижобий таъсир кўрсатишини аниқладилар.
Продукты, содержащие витамин D - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2022
Бу қизиқ
Аёллар учун энг фойдали маҳсулотлар – доктор тавсиялари
"Флавоноидларга бой какао истеъмол қилиш стрессдан кейин эндотелия функциясининг вақтинчалик бузилишини камайтириш ва стрессли эпизодлар пайтида қон оқимини яхшилашнинг самарали усули бўлиши мумкин", дейилган тадқиқотда.
Олимлар какаони кундалик рационга киритишни тавсия қилдилар, шунингдек флавоноидлар бошқа озиқ-овқат маҳсулотларида: яшил чой, малина, гилос, маймунжон (ежевика) ва узум таркибида ҳам бор.
Янгиликлар лентаси
0