Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 83 мингдан ошди

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишЭкспресс-тестирование на COVID-19 в аэропорту Внуково
Экспресс-тестирование на COVID-19 в аэропорту Внуково - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2021
Oбуна бўлиш
Ўтган кун энг кўп пойтахт, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида коронавирус аниқланган.
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Кеча Ўзбекистонда яна 181 кишида коронавирус аниқланди. Жами касалланганлар сони 83 050 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Янги касалланганларнинг 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 1 нафари Андижон вилоятида, 6 нафари Бухоро вилоятида, 6 нафари Жиззах вилоятида, 2 нафари Наманган вилоятида, 11 нафари Самарқанд вилоятида, 3 нафари Сирдарё вилоятида, 2 нафари Сурхондарё вилоятида, 18 нафари Тошкент вилоятида, 127 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Вакцинация в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2021
Ўзбекистонда 1 апрелдан оммавий эмлаш бошланди
Шунингдек, 1 нафар бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 630 нафарга eтди.
Касалликдан жами 81135 (+152) киши соғайган ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1285 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Янгиликлар лентаси
0