Ўзбекистонда 1 апрелдан оммавий эмлаш бошланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровВакцинация в Ташкенте
Вакцинация в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2021
Oбуна бўлиш
Бугун 1 апрелдан Ўзбекистонда оммавий эмлаш бошланди. Биринчи навбатда 65 ёшдан катталар, тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар ва ички ишлар ходимлар эмланади.
ТОШКЕНТ, 1 апр - Sputnik. Бугун 1 апрелдан Ўзбекистонда оммавий эмлаш бошланди, деб хаар қилмоқда Санитария-эпидемиология хизмати.
"Апрель ойи давомида Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларидаги 219 та эмлаш пунктларида бир ойда 142,3 минг эмлаш ўтказилиши режалаштирилган", - дейилган хабарда.
Биринчи навбатда кимлар эмаланади:
65 ёшдан катталар;
тиббиёт ходимлари;
сурункали касаллиги бор фуқаролар;
мактаб ва мактабгача таълим муассасалари ходимлари;
қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари;
Эмлаш жараёнини самарали ўтказиш учун, мамлакат бўйлаб 3 138 та эмлаш пунктлари ва 862 та ҳаракатдаги тиббий бригадалар шай ҳолатга келтирилди.
Ҳудудларга вакциналарни ташиш учун COVAX дастури доирасида 17 та авторефрижератор, 206та юк ташувчи минивен ва 16 та енгил автотранспорт воситалари келтирилди.
Ундан ташқари 4 минг нафардан ортиқ шифокор ва 11 минг нафардан ортиқ ўрта тиббиёт ходими жалб қилинган.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Ўзбекистонда 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси ва 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 —ўзбек-хитой вакцинаси олиб келинган эди.
Янгиликлар лентаси
0