Жамият

Қирғизистон орқали Риштондан Сўхга борувчи йўл очилди

© УзАОткрылась дорога, соединяющая Риштанский и Сохский районы Ферганской области
Открылась дорога, соединяющая Риштанский и Сохский районы Ферганской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2021
Фарғона вилояти Риштон туманидан Сўхга борувчи Қирғизистон орқали ўтувчи йўл очилди.
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Фарғона вилояти Риштон туманидан Сўхга борувчи Қирғизистон орқали ўтувчи йўлнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
ЎзА хабарига кўра, тадбирда сўзга чиққан Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда Боткен вилояти губернатори Омурбек Сувоналиев ва бошқалар Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида бошқа соҳалардаги алоқалар кенгайиб бораётгани, хусусан, чегараолди ҳудудларнинг ҳамкорлиги тобора фаоллашаётганини таъкидлашди.
Откроется дорога Сох-Риштан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2021
Жамият
Сўх-Риштон йўли очилади
“Қарийб ўн йилдан буён берк бўлган чегара постларимизнинг очилиши ҳақиқатдан ҳам муҳим воқеадир. Халқларимизнинг дўстлиги абадий бўлсин”, - деди Бозоров.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Риштон ва Сўх туманини боғлаб турувчи Қирғизистон орқали ўтган йўлнинг очилиши хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала