Самарқанд миллионли шаҳарга айланади – Турдимов

© e_turdimovЭркинжон Турдимов
Эркинжон Турдимов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2021
Oбуна бўлиш
Самарқанд аҳолиси бир миллион бўлган шаҳарга айланади ва унинг таркибида 5та туман ташкил қилинади.
ТОШКЕНТ, 1 апр - Sputnik. Самарқанд аҳолиси бир миллион бўлган шаҳарга айланади, деди вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов. Самарқанлд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига асосан.
Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида бўлиб ўтган "Хоким, вазир ва ёшлар учрашуви"да ёшлар томонидан 60дан ортиқ масалалар кўтарилди ва уларнинг ечимлари топилди.
Биз Самарқандни миллионли шаҳарга айлантирмоқчимиз. Узоғи билан йил охирига қадар, балким ундан олдинроқ ҳам Самарқанд аҳолиси бир миллиондан ортиқ шаҳарга айланади, - деди Турдимов учрашувда.
Аслида ҳозирнинг ўзида Самарқандд 1 миллион аҳоли яшайди. Шаҳарга яқин жойлашган бир неча туманлар қўшилиб кетган. Биз Самарқандни бир миллионли шаҳар қилиб, унинг таркибида бешта туман қилмоқчимиз.
Аҳоли сони бир миллион бўлганидан сўнг, дунёда бундай шаҳарларнинг ўз статуси бор. Ҳар қандай бизнесмен бирор ҳудудга сармоя киритишдан олдин, аҳолиси сони қанча деб қизиқади. Шунга қараб меҳнат ресурслари, талабга баҳо берилади.
Шу ўринда Эркинжон Турдимов Қозоғистонни мисол қилиб келтирди. Ўзбекистондан аҳолиси икки барвар кам бўлса-да, 3та миллионли шаҳри бор – Олма-Ота, Астана ва Чимкент. Бизда эса битта – Тошкент, дейди ҳоким.
Янгиликлар лентаси
0