Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Иқтисод

Йил охирига қадар Бухорода беш юлдузли меҳмонхона очилади

© Комитет по развитию туризма5-звездочная гостиница Hyatt Regency Bukhara откроется до конца 2021 года
5-звездочная гостиница Hyatt Regency Bukhara откроется до конца 2021 года - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2021
Бухорода ишга тушадиган "Hyatt Regency" меҳмонхонаси 224та хонага ва 450 ўринга эга бўлади.
1 апр – Sputnik, ТОШКЕНТ. Бухорода 2021 йилнинг IV чорагида “Hyatt Regency” бренди остида 5 юлдузли меҳмонхона ўз фаолиятини бошлайди, деб хабар қилмоқда Туризмни ривожлантириш қўмитаси.
Ушбу ҳақидаги 31 март куни Тошкент шаҳрида “Metris Ventures” (MJ Group) ва “Hyatt International” компаниялари ўртасида шартнома имзоланди.
Гостиничный комплекс Hyatt Regency Ekaterinburg - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2021
Иқтисод
Бухорода беш юлдузли “Hyatt Regency” меҳмонхонаси очилади
Унда айтилишига кўра, Бухоро шаҳридаги 5 юлдузли “Hyatt Regency” меҳмонхонаси 2021 йилнинг IV чорагида ишга туширилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 14 млн. АҚШ долларини ташкил этган.
Янги меҳмонхона 7 қаватли бинода жойлашган бўлиб у ўз ички ҳовлисига эга. Меҳмонхона 224та хона ва 450 ўринга мўлжалланган. Меҳмонхона биноси айни дамда қуриб битказилган ва ҳозирда хоналарга ажратиш ишлари амалга оширилмоқда.
Шартнома имзолаш маросимида онлайн иштирок этган Азиз Абдуҳакимов ушбу меҳмонхона лойиҳаси Hyatt брендинини Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларига тарғиб қилишга асос бўлишига ишонч билдирди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала