Иқтисод

Йирик давлат активлари савдога чиқарилди

© Sputnik / Руслан КривобокАукцион
Аукцион  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2021
Тошкентда давлат мулки бўлган бир неча йирик мажмуалар ва дам олиш масканлари савдога чиқарилди.
ТОШКЕНТ, 1 апр – Sputnik. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган бир неча йирик давлат объектларисавдога чиқарилди, деб хабар қилмоқда Давлат активларини бошқариш агентлиги.
Қуйидаги объектлар савдога чиқарилган:
“Пойтахт бизнес мажмуаси” МЧЖ мулкий мажмуаси;
“Ичан қалъа” меҳмонхона мажмуаси;
“Белдирсой оромгоҳи” дам олиш маскани;
“Сижжак” дам олиш маскани;
“Қизил сув спорт соғломлаштириш” МЧЖ;
“Малика” савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси;
“Газеталар ишлаб чиқариш мажмуаси биноси”;
“Маъмурий бино” (Собиқ Республика биржа маркази)
Хабарда айтилишига кўра, давлат активларини сотиш янгича, замонавий усуллар орқали амалга оширилади.
Биринчи босқичда – талабгорлар олдиндан сараланади
Иккинчи босқичда – талабгорнинг тижорат таклифлари (сотиб олиш нархи ва тўловни амалга ошириш муддати) ҳамда тўлов қобилияти баҳоланади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 11 февралида Ўзбекистон президентининг “Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинган эди. Унинг мақсади - тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётда давлат улушини қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришдир.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала