Жамият

Коронавирус: янги ҳолатларнинг 75 фоизи Тошкентда

© Sputnik / Виталий Аньков / Фотобанкка ўтишПродажа медицинских масок в аптеках
Продажа медицинских масок в аптеках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.04.2021
Ўзбекистонда яна 189 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 83 239 нафарни ташкил қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Яна 189 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 83 239 нафарни ташкил қилмоқда.
Вакцинация в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.04.2021
Жамият
Вакцинациянинг илк кунида қанча фуқаро эмланди
Янги касалланиш ҳолатларининг: 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 1 нафари Андижон вилоятида, 3 нафари Жиззах вилоятида, 2 нафари Наманган вилоятида, 10 нафари Самарқанд вилоятида, 2 нафари Сирдарё вилоятида, 1 нафари Сурхондарё вилоятида, 2 нафари Фарғона вилоятида, 24 нафари Тошкент вилоятида, 142 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 81 303 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоиз.
Айни пайтда 1306 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 209 нафари оғир, 94 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда жами 630 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 128,9 миллиондан ошди, 2,8 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (30,5 млн), Бразилияда (12,7 млн), Ҳиндистонда (12,2 млн).
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала