Оролбўйи ҳудуди - Мўйноқда иккита замонавий болалар боғчаси фойдаланишга топширилди

© Sputnik / Дильшода РахматоваВ Муйнаке открыли два новых современных детских сада
В Муйнаке открыли два новых современных детских сада - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.04.2021
Oбуна бўлиш
Бири 60, иккинчиси 100 ўринга мўлжалланган, барча шароитларга эга, замонавий ва экологик жиҳозлар билан жиҳозланган мактабгача таълим ташкилоти маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари иштирокида тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
ТОШКЕНТ, 2 апр – Sputnik. Куни кеча, 1-апрел куни Қорақалпоғистоннинг Оролбўйи ҳудудида иккита замонавий мактабгача таълим ташкилотлари фойдаланишга топширилди, деб хабар берди тантанали очилиш маросимида иштирок этган Sputnik Ўзбекистон мухбири.
© Sputnik / Дильшода РахматоваВ Муйнаке открылись два современных детских сада
В Муйнаке открылись два современных детских сада - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.04.2021
В Муйнаке открылись два современных детских сада
Мўйноқ туманида очилган болалар мактабгача таълим ташкилотининг бири 60 ўринга ва иккинчиси 100 ўринга мўлжалланган.
Олтмиш ўринга мўлжалланган МТТ 4 гуруҳга мослаштирилиб қурилган бўлиб, унда 31 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланган.
© Sputnik / Дильшода РахматоваВ Муйнаке открылись два современных детских сада
В Муйнаке открылись два современных детских сада - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.04.2021
В Муйнаке открылись два современных детских сада
2020-йил "Инвестиция" дастурига кирган "Арал" МФЙ ҳудудида барпо этилган 100 ўринли замонавий, барча шароитларга эга мактабгача таълим ташкилотида ҳам тумандаги ишсиз, “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”да рўйхатда турган 32 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланган.

"Ўзбекистон президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев туманимизга қилган сафарларининг бирида "Маданият - Мўйноқдан бошланади", деган бир таъсирли жумлани айтган эдилар. Бугун Қорақалпоғистондаги мактабгача таълим ташкилотлари ривожланиши йўлида амалга оширилаётган барча ишларни Мўйноқ тумани кўламида кўрсатиб беришни истардим. Туманимизда ҳар йили янги боғчалар очилмоқда. Мен вазир этиб тайинланган вақтда туманимизда болаларнинг МТТлар билан қамрови 31 фоизни ташкил этган бўлса, жорий йил бу кўрсаткич 97,7 фоизга етди. Бу Республикадаги энг юқори иккинчи кўрсаткичдир. Мўйноқ аҳолиси қийин шароитда яшагани билан, туман аҳолиси ўз фарзандлари учун энг яхши шароитларни раво кўрадилар. Масалан, тил ўрганиш, одамнинг жамиятдаги ўрни айнан шу ердан - боғчадан бошланади ва Мўйноқ аҳолиси буни чуқур англайди" - деди тантанали очилиш маросимидан сўнг Sputnik мухбирига берган интервьюсида Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазири Жумагул Уснатдинова.

Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида мактабгача таълим тизимини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида мактабгача таълим ташкилотлари сони 27тага етган, улардан 17таси давлат, 8таси оилавий ва 2таси давлат-хусусий шерикчилик асосида қурилган мактабгача таълим ташкилотларидир.
Дети в детском саду - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2018
Боғчада болалар соғлиғига масъул бўлган ходимларнинг вазифалари тасдиқланди
Оролбўйи ҳудуди - Мўйноқ туманида 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган жами болалар сони 2403 нафарни ташкил этади. Мактабгача таълим бўлими тассаруфидаги 27 та МТТларга 2348 нафар (қарийб 98%) болалар камраб олинган. .
Мактабгача таълим ташкилотларида: 230 нафар педагогик кадрлар ишлайди, шундан 60 нафари олий маълумотли мутахассислар, 154 нафари ўрта махсус маълумотга эга бўлса, 16 нафари тугалланмаган олий маълумотга эга.
Янгиликлар лентаси
0