Ўзбекистон Қирғизистонда тикувчилик фабрикасини очади

© Sputnik / Дмитрий ВиноградовНа раскройном участке текстильного предприятия в Узбекистане
На раскройном участке текстильного предприятия в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.04.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Бишкек эркин иқтисодий зонасида тикувчилик фабрикаси иш фаолиятини йўлга қўйиш инвестиция киритишни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Ўзбекистон Бишкек эркин иқтисодий зонасида тикувчилик фабрикаси иш фаолиятини йўлга қўйиш учун 2 миллион долларлик инвестиция киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси матбуот хизмати хабар берди.
25-29 март кунлари Ўзбекистон уюшмаси ва тўқимачилик корхоналари вакиллари "Бишкек" эркин иқтисодий зонасига ташриф буюришди. Мутахассислар бизнес юритиш шартлари, экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш тартиби билан танишди ва ишлаб чиқариш қувватларини кўздан кечиришди.
Новосибирская ГЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2021
Ўзбекистон Қирғизистонга қанча электр энергия етказиб беради - келишув
Бишкек ЭИЗнинг бош директори Кудрет Тайчабаров, "Нил-Гранит" (SAMO бренди) компанияси раҳбари Акром Ғаниев (Ўзбекистон) ва "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси раҳбарининг ўринбосари Дониёр Хабибуллаев қўшма ҳужжатни имзолади. Унга кўра, Ўзбекистон Қирғизистонда йирик тикувчилик фабрика иш фаолиятини йўлга қўйиш учун 2 миллион доллар инвестиция киритади.
Фабрикада ЕОИИ давлатларига ва ундан ташқарига барча халқаро стандартларга мувофиқ экспорт қилинадиган кийим-кечаклар ишлаб чиқарилади.
Янгиликлар лентаси
0