Жамият

Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган вакцина мутлақо хавфсиз – вазирлик

© Sputnik / Рамиз БахтияровВакцинация в Ташкенте
Вакцинация в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.04.2021
Ўзбекистонда биринчи навбатда вакциналаш керак бўлганлар сони 4,1 млн кишини ташкил қилади. Булар 65 ёшдан ошган фуқаролар, сурункали касали бўлганлар, ўқитувчилар, тиббиёт ва ҳуқуқни сақлаш органлари ходимлари.
ТОШКЕНТ, 2 апр – Sputnik. Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган вакцина мутлақо хавфсиз, деб эълон қилди АОКАда бўлиб ўтган брифингда Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Шаҳло Турдиқулова.
“Хитойда ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг дастлабки синов босқичлари муваффақиятли ўтказилгани боис унинг сўнгги — учинчи клиник синов босқичларини Ўзбекистонда ўтказдик.
Таҳлил ва ўрганишлар кўрсатяптики, вакцина — мутлақо хавфсиз ва уни қабул қилган инсондларнинг 95-97 фоизида антитаначалар шаклланади.
Ушбу вакцинани шахсан ўзим ҳам оиламиз орқали синовдан ўтказганмиз. Синовда қатнашган 7 минг кишининг ҳеч бирида ҳеч қандай ножўя таъсири сезилмаган. Балки аллергик таъсирлар сезилиши мумкин, укол қилинган жойлар қизариши мумкин, бироқ бундан қўрқмаслик керак.
Коронавирусни енгиб ўтишнинг ягона йўли — вакцина қабул қилиш. Шу боис аҳолини вакцинация жараёнида фаол иштирок этишга чақираман", — деди вазир ўринбосари.
Вакцина ZF-UZ-VAC2001 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2021
Жамият
Ўзбекистон ва Хитой қўшма вакцина нархини ошкор қилмасликка келишиб олди
Маълумот учун ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг иммуноген самаралилик даражаси 95-97%, хавфсизлик даражаси 99%ни ташкил қилган. (Бунинг учун вакцинани 3 маротаба олиш керак) Шу билан бирга ушбу вакцина коронавируснинг янги Британия ва ЖАР штаммларига қарши самаралиги жуда юқори, дейилган эди Инновацион вазирлигининг олдинги хабарларида.
Ўзбекистонда 1 апрелдан оммавий эмалш бошланган. Бунинг учун олдиндан 660 мин доза AstraZeneca ва 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинган эди. Июнь ойида яна 3,5 млн доза вакцина олиб келиш режалаштирилган.
Биринчи босқичда коронавирус касали катта хавф туғидираётган аҳоли тоифаси – 65 ёшдан катталар, сурункали касали борлар эмаланади. Шунингдек тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар ва ички ишлар ходимлари ҳам эмланиши назарда тутилган.
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабек айтишига қараганда Ўзбекистонда айни дамда биринчи навбатда эмланиши керак бўлга фуқаролар сони 4,1 млн кишини ташкил қилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала