Россиянинг янги кўринмас бомбардимончиси қандай бўлади

© Министерство обороны РФЭскиз перспективного авиационного комплекса дальней авиации (ПАК ДА, или Изделие 80)
Эскиз перспективного авиационного комплекса дальней авиации (ПАК ДА, или Изделие 80)   - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.04.2021
Oбуна бўлиш
“Стелс-бомбардимончиси”нинг ташқи кўриниши тасдиқланди
ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Мудофаа вазирлиги “Туполев” томонидан ишлаб чиқилган “стелс-бомбардимончиси”нинг ташқи кўринишини тасдиқлади.
Самолёт кўринишини камайтириш ва узоқ масофага мўлжалланган қуролларга устувор аҳамият берилди, деди РИА Новостига ҳарбий-саноат мажмуасидаги манба.
"Дастурни ишлаб чиқиш ишлари батафсил лойиҳалаш босқичида, бир нечта тажриба намуналарини қуриш ишлари олиб борилмоқда", - деб қўшимча қилди агентлик суҳбатдоши.
Унга кўра, янги бомбардимончи "учувчи қанот" аэродинамик схемаси бўйича қурилади. Самолёт фақат фюзеляж ичидаги қуроллар билан таъминланади, шу жумладан истиқболли узоқ масофали қанотли ракеталар ва гипертовушли ракеталар жойлаштирилади.
Самолёт бортидаги ускуналар иложи борича, пилотсиз режимгача автоматлаштирилади. Бомбардимончи концепцияси "стелс” технологияларга ва унга мос равишда фойдаланиш тактикасига, шу жумладан "узоқ қўл" (узоқ масофали қурол)га асосланган.
Шунингдек, бомбардимончи пилотсиз учиш аппаратлари гуруҳини бошқариш, "ҳаво-ҳаво" ракеталарининг барча турларини ишлатиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0