Тошкент илк бор бокс бўйича ЖЧга мезбонлик қилади

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишБокс
Бокс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.04.2021
Oбуна бўлиш
Бундай нуфузли мусобақа нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёда илк бора ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. 2023 йилги бокс бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионати Тошкентда ўтказилади.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилишича, бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитасида AIBA президенти Умар Кремлёв иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида Халқаро ҳаваскорлар бокс ассоциацияси раҳбари эълон қилди.
Бундай нуфузли мусобақа нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёда илк бора ташкил этилади.
Аввалроқ, Тошкент 2021 йилда иккита жиддий турнир - самбо бўйича Осиё чемпионати июн ойида, ноябр ойида эса жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши маълум бўлганди.
Янгиликлар лентаси
0