Дунёда

Беларусда севгилиси ёнига қочиб кетган хизматдаги аскар қидирилмоқда

© Sputnik / Alexey Kudenko / Фотобанкка ўтишБелорусские военнослужащие на церемонии открытия совместных антитеррористических учений коллективных сил быстрого реагирования государств-членов ОДКБ на полигоне "Харбмайдон" в Таджикистане.
Белорусские военнослужащие на церемонии открытия совместных антитеррористических учений коллективных сил быстрого реагирования государств-членов ОДКБ на полигоне Харбмайдон в Таджикистане. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2021
Муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ҳарбий юк машинасини бошқарган ҳолда полигонни тарк этган.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Беларусь мудофаа вазирлиги мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда ўзбошимчалик билан хизматни ташлаб кетган муддатли ҳарбий хизматга чақирилган аскарни қидириш бўйича ишлар олиб борилаётганини маълум қилди.
"Муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ҳарбий юк машинасини бошқарган ҳолда полигонни тарк этган. Тахминларга кўра, у севган қизи яшайдиган манзил – Полоцкий тумани (Витебск вилояти) томон йўл ", - дейилади вазирликнинг Telegram-каналида.
Хабарда таъкидланишича, автомобил ҳаракат йўналиши бўйлаб тезкор равишда “Тутиш” режаси эълон қилинган.
Автоулов қатнов йўли ёқасида топилган. "Айни вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда қидирув ишлари олиб борилмоқда”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ҳарбий хизматчи хизмат даври давомида ҳеч қачон танбеҳ эшитмаган, бўлинмада унга ижобий характеристика берилган.
Вазирлик хабарига кўра, ҳуқуқбузарликка тергов ишлари доирасида тегишли баҳо берилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала