Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Дунёда

Британияда AstraZeneca билан эмлангач, етти киши тромб туфайли вафот этди

© AFP 2018 / MIGUEL MEDINAВакцина AstraZeneca
Вакцина AstraZeneca - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2021
Март ойида Европа иттифоқи давлатларида AstraZeneca билан эмланган фуқароларда салбий оқибатлар юзага келаётгани ҳақида хабарлар тарқала бошлаган эди.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Буюк Британияда етти киши AstraZeneca билан эмлангандан сўнг тромблар ҳосил бўлиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда британ тиббиёт регулятори – Доривор воситалар ва тиббий буюмларни назорат қилиш бошқармаси хабар берган.
Илгарироқ, регулятор Британияда AstraZeneca билан эмлангач 30 кишида тромблар ҳосил бўлгани ҳақида хабар берган эди.
Шу билан бирга, MHRA вакциналашнинг устувор жиҳатлари барча салбий оқибатларни ортда қолдиришини қайд этиб ўтган.
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2021
Дунёда
Европадаги ҳолатлардан сўнг AstraZeneca вакцинаси ўз номини ўзгартирди
Регулятор хабарига кўра, BioNTech/Pfizer вакцинаси билан эмланганларда бундай ҳолатлар қайд этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, март ойида Европа иттифоқи давлатларида AstraZeneca билан эмланган фуқароларда салбий оқибатлар юзага келаётгани ҳақида хабарлар тарқала бошлаган эди.
Биринчи бўлиб бу ҳақда Австрия бонг урди. Бу давлатда эмлаш жараёнидан сўнг бир кишида кўпсонли тромбоз юзага келган ва у орадан 10 кун ўтиб вафот этган, яна бир киши эса вакциналашдан сўнг ўпка артерияси тромбоэмболияси ташхиси билан касалхонага ётқизилган.
Вакцина AstraZeneca - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2021
Дунёда
Францияда AstraZeneca билан эмланган талаба вафот этди
Австриядан сўнг бошқа европа давлатлари ҳам салбий оқибатлар юзага келаётгани ҳақида хабар қила бошлади.
Британияда бу сингари хабарлар тарқалмади, чунки ушбу давлатда фойдаланилаётган вакцина Европа мамлакатлари фойдаланаётган вакциналарни ишлаб чиқараётган корхоналарда тайёрланмаган.
Европа иттифоқининг айрим давлатлари эҳтиёт чоралари тариқасида ушбу препаратдан фойдаланишни вақтинча тўхтатишга қарор қилишди.
Аммо Европа регулятори тез орада АstraZeneca вакцинасининг хавфсизлиги ва самарадорлигини тасдиқлаб, препарат афзалликлари у билан боғлиқ бўлган хатарлардан анча юқорилигини қайд этган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала