Душанбедан Россияга режалаштирилган биринчи мунтазам парвоз амалга ошмади: сабаблар

CC BY-SA 2.0 / Lars Steffens / Boeing 737 Somon AirБоинг 737 авиакомпании "Сомон Эйр", архивное фото
Боинг 737 авиакомпании Сомон Эйр, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2021
Oбуна бўлиш
Душанбе-Москва йўналишида 2 апрел кунига режалаштирилган биринчи парвоз амалга ошмади, 249 нафар фуқаро Россияга бора олмади.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Иккинчи апрелдан учинчи апрелга ўтар кечаси амалга ошиши лозим бўлган биринчи мунтазам парвоз амалга ошмади, деб хабар бермоқда Sputnik Тожикистон.
Хабарда айтилишича, Душанбе вақти билан 2:00 да "ЮТэйр" авиакомпанияси самолёти Тожикистоннинг бир гуруҳ фуқароларини Москвага олиб бориши керак эди. Аммо самолёт бортига фақатгина Россияга кириб бориши учун асосга эга бўлган фуқаролар қўйилган.
Самолет узбекских авиалиний - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2021
Россия 1 апрелдан Ўзбекистон ва яна 5та давлат билан парвозларни тиклайди
Нашр хабарига кўра, айни вақтда 249 киши парвозга рухсат ололмаган.
Таъкидланишича, уларнинг самолёт бортига қўйилмагани сабаби – Россия ҳудудига кириб бориш учун уларда асос бўлмаганида.
"Фақатгина фуқароликка ёки Россияда вақтинча яшаш ҳуқуқига эга бўлганлар, тиббий маълумотномаси борлар ва ишлаш учун рухсат берувчи ҳужжати борлар рейсга қўйилган. Аммо 249 йўловчиларга самолёт бортига чиқишга рад жавоби берилган”, - дейилади хабарида.
В Новосибирской области задержали людей, продававших мигрантам поддельные справки о о ПЦР-тестах для въезда в Россию, изъято более 100 бланков . ФСБ публикует видео. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2021
Мигрантларга сохта маълумотномалар сотган қаллобларнинг қўлга олиниши – видео
Шунингдек, 169 киши коронавирусга тестдан ўтмаган бўлган, нашр бу жараён ҳам мигрантларга жуда қимматга тушаётганини қайд этиб ўтган.
Маълум қилинишича, қолган фуқаролар 9 апрел куни РФга учишлари режалаштирилган.
Россия 1 апрел санасидан бошлаб Тожикистон билан авиа-парвозларни тиклаш борасида келишувга эришган эди.
Мунтазам парвозлар "ЮТэйр" ва "СомонЭйр" авиакомпаниялари томонидан амалга оширилиши айтилганди.
Янгиликлар лентаси
0