Фарғонада Миллий гвардия ходими пиёдани уриб кетди

© PixabayЗнак аварийной остановки
Знак аварийной остановки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2021
Oбуна бўлиш
Фарғонада Миллий гвардия ходими хизмат машинасида белгиланмаган жойда йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб кетди. Жабрланувчи шифохонада вафот этган
ТОШКЕНТ, 3 апр – Sputnik. Миллий гвардия ходими Фарғона вилояти бўйича бошқармасига тегишли бўлган УАЗ пикап русумли машинасида йўл-транспорт ҳодисасини содир этди, деб хабар бермоқда Миллий гвардия матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, автомашина ҳайдовчиси С.Ш. хизмат юзасидан Фарғона тумани, "Фарғона-Водил" йўналишида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, пиёдалар ўтиш учун белгиланмаган жойда чап томондан ўнг томонга қараб йўлни кесиб ўтаётган фуқаро Б.Н. ни уриб юборган.
Девушка держится за голову рядом с автомобилем - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2020
Ўзбекистонда сўнгги 9 ойда 1293 киши ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
Ҳарбий хизматчи жабрдийдани дарҳол ўзининг автомашинасида шошилинч тез тиббий ёрдам Фарғона шаҳар филиалига олиб борган. Аммо фуқаро олган жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Фарғона вилояти Ҳарбий прокуратураси томонидан тергов олди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хизмат автомашинаси прокуратура ихтиёрига топширилган.
Янгиликлар лентаси
0