Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Жамият

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 200га яқин кишида коронавирус аниқланди

CC0 / Unsplash / Daniel Schludi / Бутылочки с вакциной от коронавируса. Иллюстративное фото
Бутылочки с вакциной от коронавируса. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2021
Касалликнинг энг кўп ҳолати Тошкент шаҳрида - 144 нафар коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Ўзбекистонда бир суткада 196 нафар фуқарода коронавирус аниқланди.
2021 йил 2 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 83435 (+196) нафарни ташкил этмоқда.
Ситуация с коронавирусом в Индии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2021
Фото
Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият суратларда
Янги касалланиш ҳолатлари Қорақалпоғистон Республикасида – 8, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Сирдарё вилоятларида – ҳар бирида 2 нафардан; Сурхондарё ва Хоразм вилоятида – 1 нафардан,
Бухоро вилоятида – 3, Самарқанд вилоятида – 6; Тошкент вилоятида эса 23 кишида аниқланган.
Касалликнинг энг кўп ҳолати Тошкент шаҳрида - 144 нафар коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида 146 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 81449 нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1356 нафар бемордан 209 нафари оғир, 94 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала