Сиёсат

Ўзбекистонга Эрон Ташқи ишлар вазири келади

© Sputnik / Владимир Астапкович / Фотобанкка ўтишГлава МИД Ирана М.Зариф
Глава МИД Ирана М.Зариф - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2021
Ташриф давомида Ўзбекистон-Эрон алоқаларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 3 апр – Sputnik. Эрон Ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
"2021-йилнинг 5-апрел куни Ўзбекистонга Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бошчилигидаги делегация ташриф буюради”, - дейилган хабар матнида.
Таъкидланишича, бўлажак учрашувлар ва музокаралар давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Эрон алоқаларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар бўйича ҳам фикр алмашилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала