Жамият

Самарқандда 100 ёшли отахон коронавирусга қарши эмланди

© Управление здравоохранения по Самаркандской областиСтолетний старик привился от коронавируса в Самарканде
Столетний старик привился от коронавируса в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2021
ТОШКЕНТ, 3 апр - Sputnik. Самарқанд шаҳрида яшовчи юз ёшни қарши олган Қаршиев Нарзиқул ота коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Элдор Муҳаммадиев маълум қилди.
Таъкидланишича, юз ёшли отахон вакциналашга биринчилардан бўлиб розилик берган ва эмланганидан уч кун ўтиб, ўзини яхши ҳис этмоқда.
Шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Аҳмаджон Бобожонов бугун отахоннинг ҳолидан хабар олган. Отахонга ногиронлик аравачаси тортиқ этилган.
© Пресс служба Самаркандского областного управление здравоохранения РУзВ Самарканде столетний житель города Нарзикул Каршиев привился от коронавируса
В Самарканде столетний житель города Нарзикул Каршиев привился от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2021
В Самарканде столетний житель города Нарзикул Каршиев привился от коронавируса
Отахон бундан юз йил бурун содир бўлган "испанка" эпидемиясининг сўнгги йилида таваллуд топган. Шунингдек, Россиядаги октябр инқилоби ва Иккинчи жаҳон урушини ҳам бошдан кечирган.
Вакцинация в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2021
Фото
Тошкентда COVID-19га қарши эмлаш қандай бўлиб ўтмоқда
Эслатиб ўтамиз, эмлаш жараёнларида фуқаролар керакли тиббий текширулардан ўтказилиб, сўнгра эмлашга рухсат берилмоқда.
Вакцина олган фуқаролар кунлик назоратда бўлиб, ҳозирга қадар ҳеч қандай ножўя таъсир кузатилгани йўқ.
Ўзбекистонда 1 апрелдан оммавий эмлаш тадбирлари бошланган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала