Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Жамият

Сенатда суициднинг олдини олиш масаласи муҳокама қилинди

© Официальный сайт президентаЗаседание Сената Олий Мажлиса
Заседание Сената Олий Мажлиса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2021
Йиғилишда хотин-қизлар билан ишлашда ҳимоя ордери механизми йўлга қўйилгани ва бу юз бериши мумкин бўлган турли ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилаётгани қайд этилган.
ТОШКЕНТ, 3 апр - Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда унга мойил бўлган шахслар билан комплекс ишлаш бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси муҳокама қилинди.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятида олиб борилаётган ишлар ҳолати кўриб чиқилган.
Таъкидланишича, хотин-қизлар билан ишлашда ҳимоя ордери механизми йўлга қўйилганлиги юз бериши мумкин бўлган турли ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилмоқда. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 2020 йилда 1245 нафар, Бухоро вилоятида 862 нафар аёлларга берилган ҳимоя ордерлари оилавий муносабатларнинг изга тушишини таъминлаган.
Ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда унга мойил бўлган шахслар билан комплекс ишлаш бўйича ҳудудлардаги мактаб, ўрта касб-ҳунар таълими муассасалари ва олий таълим муассасаларида психолог мутахассислар томонидан тизимли иш олиб борилмоқда.
Милиция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2020
Сув омборидаги қотиллик: Наманганда аёл икки фарзандини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилояти барча туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида жойлашган “Ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш хонаси” психиатр шифокорларнинг ҳамкорликда амалга ошириладиган ишларнинг йиллик режалари ишлаб чиқилган ва тегишли ташкилот ҳамда муассасалар томонидан тасдиқланган.
Мажлисда бу борада ечимини кутаётган муаммолар мавжудлиги қайд этилган. Жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўз жонига қасд қилган оилалар билан ишлаш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқилмаганлиги, ўрганилган ҳудудларда ишлаб чиқилган идоралараро чора-тадбирлар ижроси бўйича тизимли ишлар ташкил этилмаганлиги, зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш ҳудудий марказлари фаолияти етарли даражада ташкил этилмаганлиги таъкидланган.
Карантинный центр в Коммунарке  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2020
Қайғули муҳаббат: Наманганда йигит ва қиз ўз жонига қасд қилди
Шунингдек, келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда ўз жонига қасд қилишга мойил бўлган шахслар билан комплекс ишлаш бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди ва Қўмиталарнинг қўшма қарори қабул қилинган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала