Иқтисод

Сентябр ойида “Зарчоб-2” кичик ГЭСини топшириш кўзда тутилмоқда - Сангинов

© Пресс-служба Сената Олий МажлисаЧлен Сената Олий Мажлиса Узбекистана, председатель правления АО "Узбекгидроэнерго" Абдугани Сангинов
Член Сената Олий Мажлиса Узбекистана, председатель правления АО Узбекгидроэнерго Абдугани Сангинов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2021
Сангиновнинг айтишича, ҳозирги кунда, “Зарчоб-3 кичик ГЭС”нинг техник-иқтисодий асослари ҳам ишлаб чиқилмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси, сенатор, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи” Абдуғани Сангинов -“Зарчоб-1 кичик ГЭС”нинг очилиш маросимида нутқида сентябр-октябрь ойларида Сурхондарёда “Зарчоб-2” кичик ГЭСини топшириш кўзда тутилганини маълум қилди.
Сангиновнинг айтишича, ҳозирги кунда, “Зарчоб-3 кичик ГЭС”нинг техник-иқтисодий асослари ҳам ишлаб чиқилмоқда.
В Сурхандарье ввели в строй малую ГЭС Зарчоб-1 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2021
Иқтисод
Сурхондарёда "Зарчоб-1" кичик ГЭСи ишга туширилди
“Ҳозирги кунда, “Зарчоб-3 кичик ГЭС”нинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилмоқда. Яна бир ютуғимиз, “Зарчоб-1 кичик ГЭС” билан бир вақтда Зарчоб подстанциясини ҳам фойдаланишга топширганлигимиздир. Бу подстанция ақлли ва замонавий технологик қурилмалар билан жиҳозланган бўлиб, Зарчоб-1, Зарчоб-2, Тўполанг, Гульча ҳамда Регар подстанцияларини ягона энерготизимда бирлаштиради”, - дея таъкидлади Сангинов.
“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти ўтган 2020 йилда, мураккаб пандемия шароитларига қарамасдан, пухта режа ва қатъий ишчи тартиб асосида томонидан 6 та янги қурилиш ва модернизация лойиҳалари фойдаланишга топширган.
Мазкур лойиҳаларнинг умумий қуввати 118,3 МВтни ташкил этади. Бу эса, қўшимча равишда 543 млн. кВт.соат электр энергиясини ишлаб чиқарилишига замин яратади.
Эслатиб ўтамиз, сал олдин “Зарчоб-1” кичик ГЭСи ишга туширилгани ҳақида хабар берган эдик.
“Зарчоб-1 кичик ГЭС”га 2 та гидроагрегат ўрнатилган бўлиб, уларнинг умумий қуввати 37,4 МВтни ташкил этади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала