Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Жамият

COVID-19: Ўзбекистонда уч кунда эмланган сони 23,7 минг нафардан ошди

© Sputnik / Рамиз БахтияровВакцинация в Ташкенте
Вакцинация в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2021
Вакцинациянинг учинчи кунида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан жами 9551 нафар фуқаро эмланди.
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Ўзбекистонда уч кун мобайнида 23 минг 780 киши коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.
Вазирлик маълумотларига кўра, вакцинациянинг учинчи кунида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида жами 9551 нафар фуқаро эмланган.
Вакцина олганларнинг 3441 нафарини 65 ёшдан юқори фуқаролар ва 6110 нафарини тиббиёт ходимлари ташкил қилган.
Эмлашнинг биринчи куни: нега ўзбекистонликларга эмлангандан сўнг дарҳол жавоб берилмаяпти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2021
Видео
Эмлашнинг биринчи куни: нега фуқароларга эмлангандан сўнг дарҳол жавоб берилмаяпти
3 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни Тошкент шаҳри (2105 нафар), Наманган вилояти (1189 нафар), Бухоро вилояти (1166 нафар), Андижон вилояти (1083 нафар) ва Тошкент вилояти (844 нафар) банд қилди.
Эслатиб ўтамиз, мамлакат аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш 1 апрелдан бошланган. 1 апрель куни 5018 нафар, 2 апрель куни 9211 эса нафар фуқаро эмланган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала