Ҳодисалар

Жиззахда ўғри 20 йил аввал мактаб ўқувчисини зўрлагани фош этилди

© Sputnik / Абзал КалиевОграбление
Ограбление - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2021
Айбланувчи қизни пичоқ билан қўрқитган ва биров билса ўлдиришини айтган.
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Жиззах вилояти Пахтакор тумани 20 йил аввал мактаб ўқувчини зўрлаган шахс ушланди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарда ёзилишича, тумандаги Чаманзор қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.Э.нинг уйида ўғрилик юз берган. Хонадон деразаси очиқлигидан фойдаланган ўғри ётоқхонадаги сейфнинг қулфини бузиб, 8 миллион сўм пулни олиб кетган.
Девушка закрывает лицо руками - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2021
Ҳодисалар
Навоийлик ёш қиз қарз эвазига Туркияда сотиб юборилди
Тезкор қидирув тадбирлари натижасида бу ишни жабрланувчининг маҳалладоши М.Б. содир қилгани аниқланган. Ундан 351 минг сўм ҳужжатлаштириб олинган.
Терговга қадар суриштирув давомида айбланувчининг яна бир жинояти фош қилинган. Аён бўлишича, у 2001 йилнинг 1 октябрида ҳудуддаги турар жойлардан бирининг ётоқхонасига кириб, мактаб ўқувчисини зўрлаган. Қизни пичоқ билан қўрқитган. Кейин бировга айтса ўлдириш билан таҳдид қилган.
Жиноятини яшириш мақсадида қизнинг кийим-кечагини ўз яшаш жойидаги ҳожатхонага ташлаб юборган.
Мазкур ҳолат бўйича ҳам жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала