Спорт

Ўзбек боксчилари дунёда тенгсиз эканликларини яна бир бор намойиш этишди

Бой за титул чемпиона мира по версии WBA между Муротжоном Ахмадалиевым и Рёсукэ Ивасы
Бой за титул чемпиона мира по версии WBA между Муротжоном Ахмадалиевым и Рёсукэ Ивасы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2021
Тошкентда катта профессионал бокс оқшомида рингга кўтарилган 8 нафар ўзбекистонлик боксчининг қўли баланд келди.
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. 3 апрель куни Тошкент шаҳридаги “Humo Arena” муз саройида катта профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди.
Эътиборли жиҳати шуки, мусобақада саккиз нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди ва уларнинг барчаси жангларда рақибини ер тишлатди.
Жангларни Иқболжон Холдоров ўзининг чиройли нокаути билан бошлаб берди. Шундан сўнг Санжар Турсунов, Миразизбек Мирзаҳалилов, Ҳасанбой Дўсматов, Баҳодир Жалолов, Исроил Мадримов, Шаҳрам Ғиёсов ва якунда Муроджон Аҳмадалиев ҳам ўз ғалабалари билан миллионлаб юртдошларини хушнуд қилишди.
Кечанинг асосий жанги иккинчи ярим енгил вазн тоифасида WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев ҳамда мажбурий даъвогар Рёсуке Иваса ўртасида кечди.
Аҳмадалиев рақибини ер тишлатиб, камарларини муносиб ҳимоя қила олди.
Ўзбек боксчилари фойдасига ҳал бўлган жанг натижалари:
1.
Иқболжон Холдоров – Кулва Бушири (Танзания) – нокаут
2.
Санжар Турсунов – Иван Юхта (Украина) – яққол устунлик
3.
Миразизбек Мирзахалилов – Таша Мжуажи (Танзания) – нокаут
4.
Ҳасанбой Дўсматов – Муҳсин Кизота (Танзания) – нокаут
5.
Баҳодир Жалолов – Кристапс Зуиц (Латвия) – нокаут
6.
Исроил Мадримов – Эммануэль Каломбо (Конго) – яққол устунлик
7.
Шаҳрам Ғиёсов – Патрисио Лопес Морено (Мексика) – нокаут
8.
Муроджон Аҳмадалиев – Рёсуке Иваса (Япония) – нокаут
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала