Видео

Ўзбекистон, бу бошланиши: камарларини ҳимоя қилган Аҳмадалиев нималарни ваъда қилди

Муроджон Аҳмадалиев япониялик Рёсуке Ивасани нокаутга учратди ва чемпионлик камарларини муносиб ҳимоя қилди.
Тошкентдаги “Humo Arena” муз саройида профессионал бокс кечаси ташкил этилди.
Кечанинг асосиий жанги ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев ва япониялик Рёсукэ Ивасада ўртасида кечди.
12 раунд давом этиши мўлжалланган жанг 5-раундда Муроджон фойдасига ҳал бўлди. Бешинчи раундда Аҳмадалиев зарбалар сериясини ижро этди ва ҳакам жангни муддатидан аввал жангни тўхтатди.
Шу тариқа, Муроджон Аҳмадалиев рақиби устидан ғалаба қозониб, WBA ва IBF камарларини ўзида сақлаб қолди.

“Худо хоҳласа, бу ҳали бошланиши. Бунақа камарларнинг кўпини Ўзбекистонга олиб келиб, сизларнинг юзларингизни ёруғ қиламан. Хурсанд қиламан. Катта раҳмат”, - деди жангдан сўнг Аҳмадалиев.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала