Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида тиббиёт туризми ривожлантирилади

© Пресс-служба Госкомтурима УзбекистанаМедицинский туризм будет развиваться между Узбекистаном и Афганистаном
Медицинский туризм будет развиваться между Узбекистаном и Афганистаном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2021
Oбуна бўлиш
Хорижий тадбиркорлар Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини инобатга олган ҳолда қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор эканини билдиришди.
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида тиббиёт туризми ривожлантирилади. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Аҳмад Холид Элмий билан учрашувида маълум қилинди.
Учрашувда “PrivaZorg Maastricht” компанияси директори, “Nobama care” (Нидерландия) компанияси раиси Б.Низомий ҳамда “Jawzjan Al-Hayot” касалхонаси (Афғонистон) муассиси А.Хамийлар ҳам иштирок этишди.
Хорижлик меҳмонлар Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги ислоҳотлар, янги йўналишлар ва туристик маҳсулотлар, “Uzbekistan SafeTravel GUARANTEED” санитария-эпидемиология хавфсизлиги тизими билан танишишди.
В Ташкенте начался Хотел бизнес форум  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2021
Туризм соҳаси тез орада инқироздан чиқиб кетади – Азиз Абдуҳакимов
Томонлар Ўзбекистонда тиббиёт туризмини ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар ва ўзига хос хусусиятлар ҳақида атрофлича фикр алмашишди. Хорижий тадбиркорлар мамлакатнинг юксак туризм салоҳиятини инобатга олган ҳолда қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор эканини билдиришди.
“Privazorg Maastricht” Нидерландиядаги “PrivaZorg” тиббий муассасасини қўллаб-қувватловчи минтақавий марказ. У “уйда парвариш қилиш”га ихтисослашган. “Nobama Care” компанияси тўлиқ тиббий ёрдамга эга қариялар уйлари тармоғидир.
Янгиликлар лентаси
0