Ҳодисалар

Прокуратурага ишга жойлаштириш учун пора талаб қилган “ҳожатбарорлар” қўлга олинди

© Sputnik / Михаил Кутузов / Фотобанкка ўтишДенежные купюры и монеты разных стран
Денежные купюры и монеты разных стран - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2021
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik.Тошкент шаҳри Чилонзор туманида пора эвазига прокуратурага ишга жойлаштиришни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарда ёзилишича, фуқаро И.Э. “Носир” исмли шахс мансабдор яқинлари орқали таниши А.Э.ни прокуратура органларига ишга жойлаштиришмоқчи эканини билдирган. Бунинг эвазига эса ундан 30 минг доллар талаб қилган. И.Э. ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлардан унга чора кўришни сўраган.
Мужчина держит наручники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2021
Ҳодисалар
“Тошкент шаҳар сув таъминоти” мансабдорлари пора билан қўлга тушди
Унинг аризаси юзасидан 4 апрель куни ўтказилган тадбирда икки нафар фуқаро Чилонзор туманида жойлашган “Денов” чойхонасида ариза муаллифи И.Э.дан 5 минг долларни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозир Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумондор шахслар процессуал тартибда ушланди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала