Миграция

Россиядаги мигрантларга бўлишини қонунийлаштиришга имкон берувчи қонун ишлаб чиқилмоқда

© Sputnik / Михаил Голенков / Фотобанкка ўтишМигранты
Мигранты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2021
Бу қонун лойиҳаси Россиянинг давлат миграция сиёсати копцепцияси доирасида ишлаб чиқилмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Россия ИИВ чет элликларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, илгари йўлга қўйган ҳуқуқбузарликларига қарамасдан, мамлакатда бўлишини қонунийлаштиришга имкон берувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.
Ҳужжат билан алоҳида ҳолатларга тушиб қолган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиб туриш тартиби ва шарт-шароити белгиланади.
“Янги федерал қонун кучга кирган санада Россия Федерацияси миграция соҳасидаги белгиланган талабларни бузган барча шахсларга муайян вақт ичида ўз ҳуқуқий мақомини тартибга солиш имкониятини бериш таклиф этилмоқда”, - дейилган ТАСС хабарида.
Начальник Главного управления по вопросам миграции МВД РФ генерал-лейтенант Валентина Казакова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2021
Миграция
Мигрантларга доир янги қонун лойиҳаси тайёрланди
Нашр манбаси бундай мигрантларга нисбатан маъмурий чора кўрилмаслиги, илгари қўлланганлари эса қонун кучга кириши билан бекор қилинишини қўшимча қилган.
Таъкидланишича, қонун лойиҳаси мамлакатнинг давлат миграция сиёсати копцепцияси доирасида ишлаб чиқилмоқда. Қонун лойиҳаси концепцияси ҳукумат томонидан маъқулланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда унча катта бўлмаган қонунбузарлик учун қонунга риоя қилувчи мигрантларни мамлакатдан чиқариб юборишдан ҳимоя қиладиган ҳужжат устида иш олиб борилаётгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала