Россияда SWIFT муқобили пайдо бўлиши мумкин

© Sputnik / Владимир ТрефиловДенежные купюры.
Денежные купюры. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2021
Oбуна бўлиш
Россия монопол SWIFT тизимдан воз кечиб, мутлақ янги рақамли технологиялар ва блокчейнга асосланган янги тизимга ўтиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 5 апр - Sputnik. Россияда ўз SWIFT муқобили пайдо бўлиши мумкин, деди ТИВ вазир ўринбосари Алексей Панкин РИА Новостига.
"Рақамли технологиялар ва блокчейн илдам ривожланиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда, халқаро ҳисоб китоблар базаси мутлақ янги технологик асосга ўтказилиши мумкин", - деди Панкин.
SWIFTга муқобил бўлган янги тизим соҳага монополиячи бўлишга даъво қилмайдиган бўлади. Бу чора ҳозирги кунда юзага келган "геосиёсий вазиятга жавоб сифатида эмас, балким тўловларни мажуд замонавий рақамли технологиялар асосига ўтказиш сифатида қабул қилиш керак.
SWIFT— халқаро банклааро тўловлар ҳақида маълумот узатиш тизими бўлиб, унга дунёнинг 200 давлатидан 11 минг йирик ташкилотлар уланган.
Ўтган йил охирида Reuters агентлиги АҚШ янги президенти Жо Байден Россияга қарши турли санкциялар киритишни, жумладан Россия банкларини SWIFT тизимидан узиш каби қаттиққўл чоралар ҳақида ўйлаб кўраётганини хабар қилинган эди.
Шундан сўнг Хавфсизлик кенгаши раиси Дмитрий Медведев, ҳақиқатда шундай бўлиши мумкинлигини тасдиқлаган, лекин россиянинг бунга қарши чораси борлигини айтиб ўтган эди.
Янгиликлар лентаси
0