Сиёсат

Эрон ташқи ишлар вазири Тошкентга келди

© Пресс-служба МИД РФ / Фотобанкка ўтишМинистр иностранных дел Ирана Мухаммад Джавад Зариф
Министр иностранных дел Ирана Мухаммад Джавад Зариф  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2021
Муҳаммад Жавод Зариф бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди.
“Дунё” АА хабарига кўра, 5 апрель куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Эрон музокараларида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги ўзаро муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.
Ташриф дастурига биноан Эрон ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг “Ҳазрати Имом” мажмуаси ва Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриши, Тошкентнинг диққатга сазовор жойлари билан танишиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала