Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг

“Иннопром” доирасида Ўзбекистон қайси соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёр

© Sputnik / Рамиз БахтияровВыставка Иннопром 2021 в Ташкенте
Выставка Иннопром 2021 в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2021
Сардор Умурзаков, Ўзбекистон иқтисодида қандай ўзгаришлар юз бергани ва республика қайси соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини айтиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 5 апр – Sputnik. Бугун Тошкентда бошланган “Иннопром 2021” доирасида Ўзбекистон саноатнинг бир неча соҳаларида ҳамкорлик қилишга тайёр, деди Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков
“Иннопром 2021” доирасида Ўзбекистон машинасозлик, агросаноат, фармацевтика, енгил саноат, қурилиш материаллари ва электротехника соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр. Ушбу соҳаларда етакчи корхоналар томонидан 50 дан ортиқ янги таклифлар ишлаб чиқилган, - деди вазир.
Шу билан бирга, Умурзаков, сўнгги йиларда Республика иқтисодида қандай ўзгаришлар юз бергани ҳақида тўхталиб ўтди ва иқтисодий ютуқларни ҳам санаб ўтди:
Ўзбекистон барқарор макроиқтисодий ривожланишга эришди;
ЯИМида саноат маҳсулотлар улуши 26 %дан 36 фоизгача ошди;
Металлургия саноатида -10 баравар, автосаноатда – 8 баравар, кимё саноатида – 3,3 баравар, тўқмиачилик саноатида – 2,6 баравар, тоғ-кон саноатида – 2,2 баравар ўсишга эришилди;
Локализация натижасида 3 млрд. долларлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб. Ундан 1 млрд долларлиги экспорт қилинди;
11 мингга яқин янги инвесторлар республикада янги корхоналар ташкил қилишди;
Ундан ташқари, Умурзаков республика иқтисодини жаҳон иқтисодига муваффақиятли интеграция қилиш мақсадида банк соҳасида, соли юкини камайтириш соҳасида, инвесторларга қўшимча имтиёзлар бериш борасида қатор таклифлар ишлаб чиқилганини айтиб ўтди. “Ўзбекистон ҳамкорликка тайёр”, деди Умурзаков.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала